“Барселона” Мартинесга асосий таркибдан жой ваъда қилди
08 май 2020 22:22
Янгиликлар
“Барселона” Мартинесга асосий таркибдан жой ваъда қилди
“Барселона” раҳбарияти “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг трансфери борасида фаол музокара олиб бормоқда.
Кўк-анорранглилар 22 ёшли аргентиналик футболчига агар у жамоага ўтадиган бўлса, асосий таркибдан жой ваъда қилишмоқда, дея хабар бермоқда Sport.es.
Нашр маълумотларига кўра, Мартинес каталонияликларнинг ҳужум чизиғида асосий фигура сифатида қаралмоқда. Агар Суарес ҳам жамоада қоладиган бўлса, каталонияликлар ҳужум чизиғида икки нафар ҳужумчи тўп тепиши ёки Суарес захирада қолдирилиши мумкин.
Илгарироқ Лаутаро “Барселона” билан шахсий шартнома борасида келишувга эришганлиги борасида хабарлар чиққанди. Айни пайтда испанлар “Интер” раҳбарияти билан трансфер суммаси борасида музокараларни давом эттиришмоқда. Миланликлар ҳужумчи трансферидан 111 миллион евро ишлаб олишмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар