"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисининг трансфери борасида келишувга эришди
09 авг 2022 16:57
Янгиликлар
"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисининг трансфери борасида келишувга эришди
"Барселона" "Манчестер Сити" билан ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг трансфери бўйича келишувга эришди.
Журналист Херард Ромеронинг хабарига кўра, битим 80 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига амалга ошиши мумкин. Бернардунинг ўзи сабрсизлик билан Хави жамоасига қўшилишни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва "Манчестер Сити"га 2017йилнинг ёзида "Монако"дан ўтганди.
Футболчи Англия клуби билан тўрт карра АПЛ ғолибига айланган.
Ўхшаш янгиликлар
23:31
Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди 82
23:27
АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер! 10
Фикрлар