

Каталония клубидагилар Луис Суареснинг ёшини (31) ҳисобга олиб, жамоага яна бир марказий ҳужумчи олиб келмоқчи. Кўк-анорранглилар келаси мавсум стартигача "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезусни харид қилишмоқчи. "Барселона" ушбу трансфер учун 150 млн евро тайёрламоқда.
Жезус жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида АПЛнинг 9та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.



