"Барселона" Кунде билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
24 июл 2022, 18:55
Ҳимоячи Жюль Кунде "Севилья"дан "Барселона"га ўтишга яқин.

"Diario Sport" хабарига кўра, Каталония клуби 23 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Келаси ҳафтада барча ишлар расмийлаштирилиши кутилмоқда.

"Челси" Кунде учун 65 миллион евро тўламоқчи бўлган. Аммо бу сумма бир қанча қисмларга бўлинган ҳолда ўтказилишини ваъда қилган. "Барселона" эса "Челси"дан кўра камроқ пул тўлашини ва сумма бирданига "Севилья" ҳисобига бориб тушишини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport