"Барселона": Клубнинг даромади 14%га камайди
05 окт 2020 21:05
Янгиликлар
"Барселона": Клубнинг даромади 14%га камайди
Клубнинг операцион даромади 855 миллион еврони ташкил қилган, бу кўрсатилган бюджетга (1 млрд 47 млн) нисбатан 192 млнга, ўтган йилга нисбатан 14%га кам.
Бунинг асосий сабаби коронавирус пандемияси бўлиб, у "кўк-анорранглилар"нинг тижорат, телевизион ҳуқуқлар ва инфратузилмани ишлатишига катта таъсир кўрсатди.
Таъкидланишича, пандемия бўлмаган тақдирда даромад 1 млрд 59 млн еврони ташкил қилиши ва клуб рекорди янгиланиши керак эди.
Шу билан бирга, клуб операцион харажатларни камайтирди ва бюджет сарфидан ҳам 74 млн еврони тежаб қолди.
Оқибатда, клуб молиявий йилни 97 миллион евро зарар билан ёпди.
Хисоботда, шунингдек, "Барселона" сўнгги 10 йил ичида трансфер фаолиятидан олган даромад ва харажатлар миқдори ҳам кўрсатилган. Клуб 1 млрд 682 млн еврони трансферлар учун сарфлаган ва 944 млн еврога футболчи сотган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар