"Барселона" Кавани вариантидан воз кечишга тайёр

Mirjalol Normatov
26 дек 2021, 18:49
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоадан кетмаслиги мумкин.

"Diario Sport" хабарига кўра, Каталония клуби "Манчестер Сити" форварди Ферран Торреснинг трансфер ишларини муваффақиятли якунлаганидан сўнг 34 ёшли уругвайликнинг хизматларига эхтиёж сезмаслиги мумкин.

Кавани эса Европада қолишни истамоқда. Олдинроқ унга "Коринтианс" томонидан таклиф тушган, бироқ у бунга рад жавобини берганди.

Ушбу мавсумда Кавани "Манчестер Юнайтед" таркибида 8 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport