"Барселона" "Интер"га футболчи алмаштиришни таклиф қилди
15 янв 2023 16:52
Янгиликлар
"Барселона" "Интер"га футболчи алмаштиришни таклиф қилди
"Барселона" ва "Интер" футболчи алмашишлари мумкин.
Журналист Жанлука ди Марционинг хабарига кўра, Каталония клуби "нерадзурри"дан Франк Кессьени Марцело Брозовичга алмаштиришни сўраган. Бироқ ҳозирча бунга "Интер" томонидан жавоб берилмаган.
Айни дамда Брозович ЖЧ-2022да қабул қилиб олинган жароҳатини даволаш билан банд. Турнирдан қайтганидан кейин у ҳали ўйинларда иштирок этгани йўқ. Ушбу мавсумда унинг ҳисобида 10 ўйинда 2 гол бор.
Кессье эса ёзда эркин агент сифатида "Барселона"га ўтди. Ушбу мавсумда у 8 ўйинда иштирок этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар