"Барселона" ҳеч қачон Араухони сотишни хоҳламаган"
14 фев 13:09
Янгиликлар
"Барселона" ҳеч қачон Араухони сотишни хоҳламаган"
"Барселона" спорт директори Декунинг айтишича, "кўк-анорранглилар" ҳимоячи Рональд Араухони сотиш ҳақида ўйламаган.

"Биз ҳеч қачон Рональд Араухони сотишни хоҳламаганмиз. У бу ерда бахтли. Агар келажакда бирор сабабга кўра ўзгаришларга эҳтиёж туғилса, у ҳар доим бу ҳақда бизга хабар беришга тайёр. Менимча, у буни хоҳламайди, акс ҳолда у шартномани узайтирмаган бўларди", – деди Деку.
Эслатиб ўтамиз, Араухо 2020 йилнинг октябридан бери "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 8 ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилди ҳамда 2 марта сариқ карточка олди. Transfermarkt 25 ёшли уругвайлик футболчини 55 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар