"Барселона" - "Эспаньол" учрашувидан сўнг футболчилар жанжал келтириб чиқаришди
		
		06 фев 2018 13:39
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Барселона" - "Эспаньол" учрашувидан сўнг футболчилар жанжал келтириб чиқаришди
Якшанба куни ЛаЛиганинг 22-тур учрашувлари доирасида "Эспаньол" ҳамда "Барселона" ўртасидаги Каталония дебриси бўлиб ўтди.
			Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Баҳс охирида "Эспаньол" форварди Серхио Гарсия ва "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Юмтити ўртасида келишмовчилик юзага келди. Маълумотларга кўра, мезбонлар ҳужумчиси Юмтитини ирқчилик рухидаги сўзлар билан ҳақорат қилган. Бу сўзлардан ғазабланган ҳимоячи, майдонда у билан жанжаллашди, аммо Херард Пике франциялик футболчини ўзини босишга чақирди. "Sport.es"нинг хабар беришича, ушбу жанжал трибунаости туннелида ҳам давом этган. Баҳс бош ҳаками Жиль Мансано ўзининг ҳисоботида икки жамоа футболчилари учрашув якунланганидан сўнг жанжал юштирганини қайд этган.
"Барселона" бу борада ЛаЛигага эътироз билдирадими, йўқми, номаълум.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар