

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Баҳс охирида "Эспаньол" форварди Серхио Гарсия ва "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Юмтити ўртасида келишмовчилик юзага келди. Маълумотларга кўра, мезбонлар ҳужумчиси Юмтитини ирқчилик рухидаги сўзлар билан ҳақорат қилган. Бу сўзлардан ғазабланган ҳимоячи, майдонда у билан жанжаллашди, аммо Херард Пике франциялик футболчини ўзини босишга чақирди. "Sport.es"нинг хабар беришича, ушбу жанжал трибунаости туннелида ҳам давом этган. Баҳс бош ҳаками Жиль Мансано ўзининг ҳисоботида икки жамоа футболчилари учрашув якунланганидан сўнг жанжал юштирганини қайд этган.
"Барселона" бу борада ЛаЛигага эътироз билдирадими, йўқми, номаълум.



