UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  1 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  5 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  11 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  16 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  79 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19

"Барселона" - "Челси" (превью) Янгиликлар

"Барселона" - "Челси" (превью)

Теглар :  ЧелсиБарселона
Бугун тунда "Барселона" ҳамда "Челси" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Лондондаги илк учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди. "Камп Ноу"да ўтадиган баҳсга оид маълумотларни шу ерда билиб олишингиз мумкин.

Қизиқ
- Бу икки жамоа ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 13та баҳсидан фақат биттасида 0:0 ҳисоби қайд этилган
- Месси "Челси" дарвозасига биринчи голини жорий йил, Лондондаги баҳсда урди
- "Барселона" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги сўнгги 6та ўйиннинг 1тасида ғалабага эришди


Тахминий таркиблар
"Барселона": Тер Штеген, Роберто, Пике, Юмтити, Альба, Паулиньо, Ракитич, Бускетс, Гомеш, Месси, Суарес.
Майдонга туша олмайди: Денис Суарес (жароҳат)
Сўроқ остида: Андрес Иньеста


"Челси": Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэхилл, Мозес, Фабрегас, Канте, Алонсо, Виллиан, Мората, Азар.
Майдонга туша олмайди: Давид Луис (жароҳат), Баркли (жароҳат)
Сўроқ остида: Рюдигер


Учрашувни қаерда томоша қилиш мумкин
Матч ТВ, Матч ТВ! Футбол 1, Футбол ТВ

Сўнгги ҳафтадаги ўйини
"Малага" - "Барселона" 0:2
"Челси" - "Кристал Пэлас" 2:1

Сўнгги олтита ўйиндаги натижаси
"Барселона": ҒҒДҒДҒ
"Челси": ҒММДҒҒ
(Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият)

Эрнесто Вальверде ("Барселона" бош мураббийи):
Биринчи учрашувда "Челси"нинг кучини кўрдик. Илк баҳсдаги натижа биз учун яхши, бироқ ўз услубимизда ўйнашда давом этишимиз керак. "Челси" ҳар онда гол уриши мумкин. Улар турли услублардан фойдаланишга уста, Лондонда буни гувоҳи бўлдик. "Аристократлар" ҳимояга ўтишса, уларни ёриб ўтиш жуда қийин. "Челси" қарши ҳужумда ҳам кучли. Биз эътиборли бўлишимиз керак.


Антонио Конте ("Челси" бош мураббийи):

Биринчи баҳсда ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин кўрсатдик, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши деярли идеал ўйнадик. Айни дамдаги натижа "Барселона"га устунлик беради. Уларнинг услубини биламиз ва биз бунга қаршилик қилиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. Ҳозир биз учун оғир дамдир, лекин аҳил бўлиб, боримизни беришимиз лозим.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика