UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  3 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  3 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  14

"Барселона" Бускетснинг ўринбосари борасида бир қарорга келди Янгиликлар

"Барселона" Бускетснинг ўринбосари борасида бир қарорга келди

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида таянч ярим ҳимоячиси сотиб олмоқчи.

Хабар қилинишича, каталонияликлар спорт директори Деку аллақачон орзусидаги номзодини аниқлаб олган.

Серхио Бускетс жорий мавсум бошланишидан олдин Каталония пойтахти билан хайрлашди. 

Молиявий муаммолар туфайли "Барселона" фақат Ориоль Ромеуни таклиф қила олди. 3,4 миллион еврога сотиб олинган футболчи Бускетснинг муносиб давомчиси эканлигини исботлай олмади. Бир қатор ўйинларда 32 ёшли футболчи керакли савияни кўрсата олмади ва шу тариқа таркибдаги ўрнини бой берди.



Шу боисдан ҳимоячининг трансфери Испания чемпиони учун устувор вазифа бўлиши керак. Клубнинг мақсади – Амаду Онана. Бельгиялик футболчи "Эвертон" сафида 2022 йилдан буён тўп тепади. Жорий мавсумда у "ирислар" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

"Daily Sport" нашрининг хабар беришича, Деку аллақачон Онана билан боғланган. Спорт директори 22 ёшли футболчига "Барселона"нинг молиявий имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Каталонияликлар у учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бироқ "Эвертон" ҳозирда ўзининг юлдуз футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика