"Барселона" "Атлетик" футболчисига қизиқмоқда
28 июл 2022 10:25
Янгиликлар
"Барселона" "Атлетик" футболчисига қизиқмоқда
"Атлетик" ҳимоячиси Иньиго Мартинес ушбу ёзда жамоадан кетиши мумкин.
"Барселона" 31 ёшли испаниялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. Каталонияликлар ҳали баск клубига расмий таклиф бермади, сабаби улар "Севилья"дан Жюль Кунденинг ўтишига эътиборларини қаратишган.
Мартинеснинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Мартинес ўтган мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Фикрлар