"Барселона" 2 кунда иккита ўйин ўтказадими?

Mirjalol Normatov
18 ноя 2023, 00:50
"Барселона" АҚШда яхшигина сумма учун ўртоқлик ўйини ўтказади.

Каталония клуби 21 декабрь куни Далласда Мексиканинг "Америка" клубига қарши ўйнайди. Бу борада музокаралар давом этмоқда. Ушбу учрашув учун "Барселона" 5 млн евро ишлаб олади. Клуб ушбу суммани қишки трансферлар ойнасида ишлатишни режа қилмоқда.

Бироқ 20 декабрь куни "Барселона" ЛаЛига доирасида "Альмерия"га қарши баҳс олиб боради. Бу қишки танаффус олдидаги сўнгги ўйин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›