UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  2 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  2 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21

“Барса”нинг собиқ аъзоси: “Месси Роналдудек машина эмас, у яна камида 2 йилча топ-даражада ўйнайди” Янгиликлар

“Барса”нинг собиқ аъзоси: “Месси Роналдудек машина эмас, у яна камида 2 йилча топ-даражада ўйнайди”

Франция терма жамоаси сафида 1998 йил мундиал чемпионига айланган Эммануэль Пети "Барселона" сардори Лионель Мессининг “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Пети 2000/01 йилги мавсум “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

“Месси – Криштиану Роналду эмас. Физик нуқтаи назардан у бундай машина бўла олмайди. Роналду – бу йиртқич, 32 ёшли Месси эса яна бир-икки йил давомида энг юқори даражасида ўйнай олади. “Барса”даги буюк футболчилар билан ўйнаса ҳам у энди олдинги тезлик ва дриблингга эга бўла олмайди. Ишончим комилки, Лео якун яқинлигини сезиб турибди. Рости, унга Англия чемпионати муносиб деб ҳисобламайман. Месси у билан қўпол ўйнашлари, унга қарши кураш олиб боришларини хуш кўрмайди. Испанияда эса уни авайлашади. Инглиз мухлислари уни кўришдан мамнун бўлишар аммо мен “Ман Сити” каби клубнинг 32 ё 33 ёшли Месси билан шартнома имзолашида ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Бордию “шаҳарликлар” уни ростдан ҳам сотиб олиш нияти бўлганида, буни олдинроқ амалга ошириши керак эди”, – дейди Пети.

Рейтинг: +58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика