"Барса" Левандовски учун 30-35 млн евро беради. "Бавария" форварднинг маошини кўтармоқчи эмас ва уни 40 млн еврога сотиши мумкин
19 апр 2022 15:03
Янгиликлар
"Барса" Левандовски учун 30-35 млн евро беради. "Бавария" форварднинг маошини кўтармоқчи эмас ва уни 40 млн еврога сотиши мумкин
"Барселона" тез орада "Бавария"га Роберт Левандовскининг трансфери бўйича таклиф беради.
Каталония клубининг илк таклифи 30-35 млн еврони ташкил этади, аммо "Бавария" кўпроқ олмоқчи.
Полякнинг 2023 йилнинг ёзида шартномаси якунланганидан сўнг "Бавария"дан текинга кетиш варианти ҳам бор, аммо эҳтимолий сценарий янги шартнома имзолаш бўлиб қолмоқда.
Левандовски Мюнхен клуби унинг маошини сезиларли даражада кўтаришини хоҳламоқда.
"Бавария" форвардни 40 млн еврога сотиш ваирантини кўриб чиқиши мумкин. Клуб унинг маошини кўтармоқчи эмас.
33 ёшли футболчи жорий мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 47та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар