"Барса" Лео билан кучлироқ. Якуний қарорни унинг ўзи қабул қилади"
16 янв 2021 23:34
Янгиликлар
"Барса" Лео билан кучлироқ. Якуний қарорни унинг ўзи қабул қилади"
"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман Испания Суперкубогининг 1/2 финалида "Сосьедад"га қарши учрашувни ўтказиб юборган Л. Месси ҳақида гапирди.
"Охирги сўзни доим ўйинчининг ўзи айтади. Унинг танаси қандай реакция беришини билиш учун эрталабгача кутишимиз керак. Умид қиламанки, у эртага майдонга туша олади.
Жамоа Лео билан кучлироқ, бизга унинг ижодкорлиги ва самарадорлиги етишмаяпти. Агар у эртага ўйнамаса, ўз ўйинимизни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Барча футболчилар 100% тайёр бўлиши керак.
Олдинда яна кўплаб учрашувлар бор, бу мавсумнинг сўнгги ўйини эмас. Хуллас, якуний қарорни Месси қабул қилади. Унинг ўйнаш ёки ўйинга тайёр эмаслиги эртага эрталаб ойдинлашади", – деди нидерландиялик мутахассис.
Мамлакат суперкубоги финали 17 январь оқшомида ўтказилади. Якуний баҳсда "Барселона"га Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси рақиблик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар