

"Барселона" клуби "Севилья" ўйинчиси Жюль Кундени сотиб олиш учун яна бир бор уриниб кўради. Клуб бу ишни шу ҳафтанинг ўзида амалга оширмоқчи. El Chiringuito берган хабарга кўра, "Барса" Кунде учун 60 млн беришга тайёр.
Аввалроқ, "Челси" футболчи учун 65 млн тўлашга тайёрлиги ва "Севилья"га ушбу таклиф маъқул тушаётгани хабар қилинганди.



