UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Барча йўллар Римга олиб боради: Шомуродовни "Рома"да нималар кутяпти? Янгиликлар

Барча йўллар Римга олиб боради: Шомуродовни "Рома"да нималар кутяпти?

Ҳамюртимиз фаолиятини Римда давом эттиришидан хабарингиз бор.

Шаҳар

Рим — Европанинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, қадимги Рим империясининг пойтахти, ҳозирги кунда эса Италиянинг пойтахти ҳисобланади. "Барча йўллар Римга олиб боради" ибораси ҳам бежизга айтилмаган, лекин аввал ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган. Рим "абадий шаҳар" номини олган, сабаби империя қулагандан кейин ҳам у ўз аҳамиятини йўқотмаган. Италия бирлашгандан кейин у ерда қатор тортишувлар бўлишига қарамай, Рим мамлакат пойтахти бўлган. Эслатиб ўтамиз, айнан Рим шаҳрида Жаҳон Чемпионатининг 2та финали бўлиб ўтган (1934 ва 1990 йилларда).


Жамоа

"Рома" — Италия футболи стандартлари бўйича нисбатан ёш клуб саналади. У 1927 йил шаҳарнинг 3та кичик жамоаси базасида ташкил этилган. "Жалоросси" А Сериянинг барча мавсумида иштирок этган: фақат бир мавсум — жамоа В Серияга тушиб кетган йилдан ташқари. Шаҳардагилар Италия футболи етакчиларининг гегемонлигига барҳам беришни орзу қилишарди. Шунинг учун, клуб ташкил топгандан сўнг соврин учун курашишга яхшигина ресурсларга эга бўлган. Бироқ узоқ вақт мобайнида "Рома"нинг ишлари ўнгидан келмади. Жамоа илк бор уруш вақтлари — 1942 йилда чемпион бўлди.

Урушдан кейин "Рома" ўртамиёна жамоалардан бири бўлиб турди. Клуб 60-йиллардан кейин клуб яна юксала бошлади. Чўққига чиқиш 80-йилларда юз берди: клуб бир нечта кубокга эга чиқди, бир неча бор 2-ўринни эгаллади, 1982/83 йилги мавсумда эса титул соҳиби бўлди. Жамоа 90-йилларда молиявий қийинчиликларга дуч келди, соврин ҳақида эса гап-сўз йўқ эди. Лекин 2000/01 йилги мавсумда Фабио Капелло қўл остидаги жамоа учинчи бор чемпион бўлди. Шундан сўнг, "бўрилар" титул учун курашдилар, кумуш медалларга эга чиқдилар, бироқ скудетто учун курашда доим нимадир етишмасди.


Ўтган мавсум

"Рома" олдида жиддий вазифалар бор эди ва умуман олганда, бундай рақобат даражаси билан жамоа кўп нарсага қодир эди, сабаби таркиб яхши тузилганди. Лекин якунда жамоа рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатолмади ва аста-секин таназзул бошланди. Фонсека, бир томондан, кийиниш хонасидаги низоларни тўхтатолмади, бошқа томондан, "Рома" ғалаба қозона олмаётгани учун нима қилишни билмай қолганди. Натижада, жамоа 7-ўринни эгаллади ва энди клуб Пауло Фонсекасиз Конференциялар Лигасида ўйнайди.


Мураббий

"Рома" клуби рулига Жозе Моуриньо тайинланиши умуман кутилмаган хабар бўлди. Аввалига "Сассуоло"дан Де Церби Римга келиши айтилганди. Лекин охирги паллада америкалик боссларнинг қарори билан воқеалар ривожи бошқача тус олди. Натижа қандай бўлишини айтиш қийин, чунки Моур "Тоттенхэм"да ўзи истаган натижаларга эришолмади. Аммо бу сафар у ўзига таниш атмосферада ўзини кўрсата олади деб умид қилишимиз мумкин. Аслида, Моуриньодан ҳеч нарса кутишмаяпти ҳам. Лекин у эркин ижод қилиш имкониятига эга бўлади десак адашмаймиз.


Рақобатчилар

Узоқ вақт давомида "Рома"нинг ҳужум чизиғида Эдин Жеко тўп тепди ва жуда кўп гол уришга эришди. Бироқ у ўтган мавсумда кўп бора даволанди, Фонсека билан жанжаллашди ва А Серияда атиги 7та гол урди. Боснияликнинг ёшини ҳисобга олсак, янги ҳужумчини излаш мантиқан тўғри бўлади.


Шунингдек, жамоада ўтган мавсум А Серияда 10та гол урган Борха Майораль ҳам бор. Испан ижара ҳуқуқлари асосида тўп тепади, аммо катта эҳтимол билан "Рома" қишда уни сотиб олади. Шомуродовнинг рақобатчилари кучли, лекин бу Шома учун янгилик эмас. Генуяда ўйин амалиёти учун кураш Римдагидан оғирроқ бўлган бўлиши ҳам мумкин.


Кутилмоқда

Қишда "Ювентус" Шомуродовга қизиқиш билдирган, аммо аниқ тўхтамга келмаганди. Элдор мавсум давомида сезиларли ўсди, айниқса мавсум сўнгидаги 6 ўйинда 5та гол уриб, кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Шомуродов йил давомида итальян тилини ўрганди, бу эса Римга тезроқ мослашишига катта ёрдам беради. Агар Шома тўғри бу клубга келганида, анча қийналган бўларди. Бироқ Генуядаги бир йиллик тажриба унга ас қотиши аниқ.

Бир томондан сумма жуда ошириб юборилганга ўхшайди, бироқ таваккалсиз ҳеч бир иш битмайди. Шомуродов, эҳтимол, А Серияда Моуриньюнинг талаблари учун энг мақбул вариант ҳисобланади. Шомурдовнинг ўзига хос хусусияти — "Ростов"да таъкидлашганидек, унинг меҳнатсеварлигидир. Элдор ҳар машғулотда бор кучи билан шуғулланар, кейин эса Генуяда ишга бўлган муносабати билан кўпчиликни ҳайратда қолдирганди.

Моуринью омили албатта, трансферга таъсир қилган. Жозе айнан шундай ҳужумчини излаганди. Унинг энг яхши жамоаларида тўпсиз кўп ишлай оладиган ва Дидье Дрогба, Карим Бензема, Диего Милито, Диего Коста каби яккакурашда иштирок эта оладиган форвард бўлган. Жозе "Тоттэнхэм"да ўйинни Гарри Хейн атрофига қурган, у эса АПЛнинг энг яхши тўпурари бўлган. Умуман олганда, Шомуродовдан голлар шоусини кутиш у қадар тўғри бўлмайди. У қайсидир маънода Диего Коста типидаги футболчи бўлади ва майдонда тинимсиз прессинг уюштиради ҳамда иккинчи қаватда тўп учун кураш олиб боради. Яна бир қизиқ жиҳат: Шомуродов ва Моуринью бундан икки йил аввал Москвада учрашган ва эсдалик учун расмга тушишган. Римда улар яна кўришганда мураббий футболчига ўша учрашувни эслатди ва яна бир бор расмга тушишни таклиф қилди.

Энди барчаси футболчининг ўзига боғлиқ. Римда Элдор ўсиши учун идеал имкониятлар мавжуд. "Ювентус" томонидан бўлган қизиқиш эса "Рома" Элдорнинг "потологи" эмаслигини кўрсатаётгандек. Асосийси, диққатни йўқотмаслик. "Ростов" ва "Женоа"да ҳам кечирилган баъзи вазиятлар учун Римда аяб ўтирмасликлари мумкин. Бироқ Шомуродовнинг характерини инобатга оладиган бўлсак, иш у даражага етиб бориши қийинлигини футболчини яхши билганлар тасдиқлашади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика