UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  2 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  1 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  7 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  13 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

Бангладешдаги легионерларимиз тақдири нима бўлди? Янгиликлар

Бангладешдаги легионерларимиз тақдири нима бўлди?

Теглар :  Бангладеш
Хабарингиз бор, кўплаб футболчиларимиз фаолиятини Бангладеш чемпионатида давом эттиришмоқда.

Август ойининг охирги ўн кунлигида Бангладеш чемпионати ўз якунига етди. Шундан сўнг шартномаси якунланган ўйинчиларимиз ўз жамоаларини тарк этган.

Тажрибали ҳимоячи Шукурали Пўлатов “Читтагонг Абахани” билан шартномаси бекор қилган. Бунга футболчининг жароҳати борлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Сирожиддин Раҳматуллаев ҳам “Саиф”ни тарк этган. Қашқадарёлик ярим ҳимоячининг шартномаси якунланган.

“Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Андижон” жамоаларидаги ўйинлари билан танилган Отабек Валижонов учун мавсум омадли тарзда якунланди. У тўп сурган “Шеик Жамол” мавсумни яхши тугата олди. Олган маълумотларимизга қараганда, Валижонов клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш арафасида.

Евгений Кочнев ва Саиддостон Фозилов “Баритха Уттарад” билан хайрлашишган. Илдар Маматказин, Холмурод Холмуродов, Дилшод Назиров ва Ислом Абдуқодиров тўп сурган “Арамбахг” эса чемпионатни тарк этди. “Бразерс Юнион”да тўп сурган Фурқат Ҳасанбоевнинг ҳам клуб шартномаси якунланган.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика