UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  16 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Бангладешда Сурияга ютқазиб қўйдик Янгиликлар

Бангладешда Сурияга ютқазиб қўйдик

2016 йилги Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Сурия U-23 - Ўзбекистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.
Сурия U-23 - Ўзбекистон U-23 - 2:1

Бош ҳакам:
Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)

Голлар:
Омар Харбин 29, - 1:0. Омар Харбин 45+2 пенальти, - 2:0. Аббос Махсталиев 59, - 2:1.

Сурия U-23
:
1.Абдул Латиф Нассан (С), 3.Моуаиад Ал Ажжан, 5.Омро Ал Мидани, 6.Аҳмаж Ашкар, 8.Омар Харбин, 10.Маҳмуд Ал Мавас, 11.Ҳамид Мидо, 13.Маҳмуд Ал Баҳер, 15.Амро Жениат, 16.Муаяд Ал Хоули, 20.Юсуф Халфа.

Захира
: 2.Холид Ал Мбайед, 4.Ҳуссайин Ал Жвайд, 7.Муҳаммад Ал Мармур, 9.Нассух Наккдали, 12.Весам Диаб Агха, 14.Абдулманнон Иброҳим, 17.Абдуллоҳ Ал Шами, 18.Жиҳад Бусмар, 21.Васим Набҳан, 22.Аҳмад Канаан, 23.Шаҳир Ал Шакир, 24.Моумен Нажи.  


Ўзбекистон U-23:
1.Акмал Турсунбоев, 2.Акромжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобур Йўлдошев, 6.Аббос Махсталиев, 7.Владимир Козак (С), 8.Абдуллоҳ Олимов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 13.Ҳасан Асқаров, 23.Диёржон Туропов.

Захира:
5.Хуршид Мухторов, 12.Аброр Каримов, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 16.Жавоҳир Расулов, 18.Сардор Собирхўжаев, 19.Жалолиддин Машарипов, 20.Муҳсин Убайдуллаев, 21.Абдумавлон Абдужалилов, 22.Тимур Аюпов, 29.Никита Павленко, 33.Жасурбек Ҳакимов.

Огоҳлантиришлар:
Диёр Туропов 30


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ


90. Ўйин якунланди. Сурия - Ўзбекистон 2:1

89.
Ҳисоб ҳамон 2:1...

75. Ҳозирча ҳисоб ўзгаргани йўқ. Сурия ҳамон олдинда

59. ГООООЛ! 2:1.
Вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Аббос Махсталиев ўзини кўрсатди.

55.
Сурияликларни ҳисоб тўлиқ қониқтиради. Шу боис рақибимиз ўзини ортиқча уринтираётгани йўқ.

50.
Вакилларимиз олдинга ўтишмоқда лекин аниқ зарба йўқ.

46.
Терма жамоамиз сафида Жалолиддин Машарипов тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Сурия 2:0 ҳисобида олдинда

45+2. ГОЛ! Омар Харбин тўпни дарвоза марказига йўллади - 2:0.

45+2. Огоҳлантириш.
Сардор Раҳмонов.

45+2. ПЕНАЛЬТИ! Сардор Раҳмонов рақибни йиқитгани учун пенальти белгиланди

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

44.
Бахтиёр Ашурматов захира ўриндиғи ёнида асабийлашмоқда...

43.
Вакилларимиз жуда секин ҳаракат қилишмоқда, ҳужум деярли йўқ. 

40.
Сурияликлар босим қилишда давом этишмоқда. 

38.
Бобур Йўлдошев ошириб берилган тўпни ўзига буйсундира олмади...

36. ЗАРБА!!! Вакилларимиз ҳужум қилишда давом этишмоқда. Раҳмоновнинг кучли ва аниқ зарбасини Абдул Латиф Нассан қйатарди!

34. Хавфли вазият! Суриялик дарвозабон ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди. Ҳужумчиларимиз имкониятдан фойдалана олишмади

33.
Рақибимиз жарима тўпи амалга оширишди. Бу сафар ҳам дарвозабонимиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи ноаниқ амалга оширилди

32.
Сурияликлар ҳужум қилишда давом этишмоқда. Омар Харбиннинг зарбасини Турсунбоев қайтарди, ҳимоячилар тўпни исталган томонга тепиб юборишмоқда!

30. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Диёр Туропов

29. Чап қанотдан оширган тўпни Омар Харбин боши билан дарвозага йўллади, Турсунбоев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Харбиннинг ўзи дарвозага йўллади - 1:0.

29. ГОЛ! Омар Харбин 1:0

28.
Сергеев ҳужумда икки рақибга босим ўтказиб аут ишлаб олди. Туроповнинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

27. ЗАРБА! Бизнинг дастлабки зарбамиз. Диёр Туропов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида

25. ЗАРБА! Маҳмуд Ал Маваснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси дарвоаза устуни ёнидан ўтиб кетди! Жуда хавфли!

23.
Ҳакам иккала жамоа футболчиларига тайм аут берди. Ҳаво иссиқ бўлганлиги учун шундай имконият берилмоқда

22.
Аббос Махсталиев рақибни йиқитди, жарима тўпи...

20. Дарвоза тўсини! Сурияликларнинг ҳужумини Аҳмаж Ашкар боши билан зарба йўллаб якунлади, тўп тўсинга тегиб қайтади!

17.
Рақибимиз кетма кет ҳужум қилишмоқда! Ҳимоячиларимиз бир амаллаб ҳужумларни қайтаришмоқда

14.
Сурияликлар бурчак тўпини амалга оширишди Ал Хоулининг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди

12.
Ҳимоячиларнинг хатосидан Сергеев унумли фойдаланиши мумкин эди, дарвозабон ўз ўрнида.

10. Хавфли вазият! Сурияликлар ҳужум қилишди, Аҳмаж Ашкарнинг зарбаси Раҳмоновга тегиб дарвоза устунига тегиб қайтади!

8. Рақибимиз бурчак тўпига эга бўлишди. Ал Мидани тўпни жарима майдонига узатди. Акмал Турсунбоев муштлари билан тўпни қайтарди

5. Хавфли вазият! Сурияликлар ҳужум қилишди. Ал Мавас жарима майдонимиз ичига ёриб кирди ва Турсунбоев билан тўқнашиб кетди. Ҳакам бу вазиятда ҳеч нарса бўлмаганини кўрсатди.

3.
Учрашув тезкор ҳужумлар билан бошланди. Сурия ҳам, Ўзбекистон ҳам фақат ҳужумга эътибор қаратмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ


- Учрашув соат 14:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика