Балотелли: "Италия мағлуб бўлгандагина мени эслашади"
30 мар 2022 21:50
Янгиликлар
Балотелли: "Италия мағлуб бўлгандагина мени эслашади"
Туркиянинг "Адана Демирспор" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли ЖЧ-2022 саралашида Италия термасининг Қатардаги мусобақага йўлланмани қўлга кирита олмаганига муносабат билдирди.
"Мени терма жамоага чақиришмагани жуда ачинарли. Мен ўша жамоанинг бир бўлаги бўлишим мумкин эди. Италия терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини ҳис қилиш жуда ёқимсиз ҳол.
Италия мағлуб бўлгандагина мени эслашади. Шундан кейингина одамлар, эҳтимол, менинг керак бўлганимни айтишни бошлайдилар. Ҳозир шунчаки гапиришаётгандир. Аммо ўйиндан олдин ҳеч ким мен ҳақимда ўйламаганди", - дейди Балотелли.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 ярим финали плей-оффида Шимолий Македонияга имкониятни бой берди (0:1) ҳамда шу йил охирида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этмайдиган бўлди.
Фикрлар