UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз"  0 01:39А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинда захирадан тушиб, гол урган ҳолда "Рома"ни мағлубиятдан қутқариб қолди!  30 01:30Миржалол Қосимов: "Ҳар бир зарба голга айланганида, мухлислар стадионга келмай қўярди. Ўз вақтида мен ҳам уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман"  2 00:45Кьеза "Ливерпул"ни А Сериянинг топ клубига алмаштириши мумкин  1 00:11Расман: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – Жаҳон чемпионатида  14 23:30РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаев 66 дақиқа ўйнади  51 23:21Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"  4 22:45Суперлига. "Тошкентли боллар" Жиззахда ютқазишди. "Андижон"да ғалаба, ОКМКда эса дуранг  5 22:36Одил Аҳмедов "Пахтакор"да қанча маош олган ёхуд нима учун Ўзбекистонда жамоадан жамоага кўчиб юриш анъанага айланиб қолган?  8 22:23АПЛ. Зерикарли ўтган "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" ўйинида ҳисоб очилмади, Ҳусанов захирада қолдирилди  139 22:11Олмалиқда ўтган Қосимов ва Абрамов жамоалари қарама-қаршилигида муроса кўчаси танланди  18 21:57U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати сари яқинлашди  86 21:53Педру Морейра: "Вазифам жамоани ғалабалар сари етаклаш"  23 21:40Иван Бошкович: "Кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлардан кейин бизда босим юқори эди"  7 21:21Александр Хомяков: "Натижа ғалаба келтирса, бу - ёқимли, бироқ ўйинимиздан мутлақо қониқмадим"  5

Баҳсли вазият. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг ҳакамлар нега четлатилди? Янгиликлар

Баҳсли вазият. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг ҳакамлар нега четлатилди?

Рустам Бобомуродов ва Олим Толибжоновдан кейин бу сафар бутун бошли ҳакамлар бригадаси четлатилди. Бу воқеа "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг рўй берди.

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган баҳсда ишлаган ҳакамлар бригадаси - бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Наби Рўзимов билан Баҳодир Баҳромов, захира ҳаками Аскер Нажафалиев, уларга қўшилиб ҳакамлар назоратчиси Игорь Нехочин - хуллас ҳамма то мавсум охиригача футболдан четлатилди.

Содир бўлаётган воқеаларни кузатар экансиз, нима учун бирин-кетин ҳакамлар четлатиляпти деган савол туғилади. ЎФФ, ПФЛ сайтларида мазкур бригаданинг нима сабабдан четлатилгани ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Фақат хабарда шундай ёзилган: 

"Олий лига 24-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги ҳакамлик даражаси юзасидан ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди. Унда 14 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган ҳакамлар бригадасининг иши ўрганиб чиқилди".

"ЎФФнинг ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси таркибидаги илмий-услубий таъминоти бўлими мазкур ўйинда бош ҳакам сифатида ишлаган Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ҳамда Набижон Рўзимовнинг ҳакамлигини алоҳида кўриб чиқди. Натижада Владимир Штерн бошчилигидаги гуруҳ майдондаги барча ҳакамлар учрашувни сифатсиз бошқарган ва ўйин тизгинини қўлдан чиқарган деб баҳолади".

"Шу асосда ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ва Набижон Рўзимов, тўртинчи ҳакам Аскер Нажафалиевларни Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилиги баҳсларидан мавсум охиригача четлатиш ҳақида қарор қабул қилди".

"Ҳакамлар бригадаси аъзоларига баҳони кўтариб қўйгани учун ўйин инспектори Игорь Нехочин ҳам Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилигидан мавсум охиригача четлатилди".


Энди яна асосий саволга қайтамиз: Ҳакамлар бригадаси нима сабабдан четлатилди? Маълумки, бу ўйинда "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг назоратчи Игорь Нехочин ҳакамларга қуйидагича баҳо қўйган: 

Вадим Агишев (Тошкент) – 8,4, Наби Рўзимов (Тошкент) – 7,7, Баҳодир Баҳромов (Тошкент) – 7,6, Аскер Нажафалиев (Тошкент) – 9.

Кўриб турганингиздек, бош ҳакам ёмон балл олмаган, у 4 баҳога лойиқ кўрилган. Қанот ҳакамларига минус тўрт ёки уч баҳо қўйилган дея оламиз. Захира ҳаками эса беш баҳога ишлаган. Шунга қарамай, улар мавсум охиригача четлатилди. Назоратчи ҳакамлар баҳосини атайин кўтариб қўйган бўлиши мумкинми? 

ЎФФ ва ПФЛ сайтидаги хабарга кўра, учрашувда назоратчи вазифасини бажарган Игорь Нехочин ҳакамлар баҳосини кўтариб қўйган. Наҳотки шундай бўлса? Ахир бунинг учун жиддий асос бўлиши керак. Баҳони кўтариб қўйгандан Нехочинга нима фойда? 

Вазиятларга эътибор берадиган бўлсак, шу учрашувда жамоаларнинг учта голи ҳисобга олинмаган: "Пахтакор"нинг иккита ва "Қўқон-1912"нинг битта. Ҳар учала гол ҳам "офсайд" (ўйиндан ташқари ҳолат) туфайли бекор қилинган. Маълумки, футболда ўйиндан ташқари ҳолат бор-йўқлигини аниқлаш кўп ҳолларда қанот ҳаками чекига тушади, чунки ён томондан уларга яхшироқ кўринади. Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам якуний қарорни бош ҳакам қабул қилади, бироқ у ёрдамчиларига таянмасдан якка ўзи қарор чиқара олмайди. Биз шунинг учун ҳам ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ деймиз.

Юқорида учта гол ҳисобга олинмаганини айтиб ўтдик. Демак, бир бошдан бошлаймиз. Учрашувнинг 6-дақиқасида "Қўқон-1912" футболчиси Филипп Райевац ҳисобни очади. Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди ва бемалол айтишимиз мумкин, бу ерда қанот ҳаками Баҳодир Баҳромов хатога йўл қўйган. 


Бу ерда офсайд борми? 

Кейинги вазият 35-дақиқада рўй беради. Бу сафар "Пахтакор"нинг голи ҳисобга олинмайди. Бу гал Наби Рўзимов байроқчасини кўтаради ва офсайдни белгилайди. Лекин у байроқчасини тўғри кўтарган, чунки чиндан ҳам Игорь Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда эди. 


Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда турибдими? 

70-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда бораётган "Пахтакор" яна тўп киритади. Дастлаб жарима майдончаси ташқарисидан майдон эгалари футболчиси зарб билан тўпни дарвоза томон йўллайди. Дарвозабондан қайтган тўп Игорь Сергеевга келиб тушади, натижада у тўпни ўзидан қулайроқ вазиятда турган Безеррага етказиб беради ва бразилиялик футболчи бу вазиятдан унумли фойдаланади. 


Сергеевда офсайд бормиди? 

Аммо Баҳодир Баҳромов бу сафар ҳам байроқчасини кўтариб, Сергеевни ўйиндан ташқари ҳолатда қолган дея баҳолайди. Шу ерда қанот ҳаками иккинчи бор адашади. У биринчи таймда "Қўқон-1912"нинг голини ҳисобга олмаганди, иккинчи бўлимда эса "Пахтакор"нинг голида "офсайд" кўрсатади.

Шундай бўлдики, битта қанот ҳакамининг қўпол иккита хатосини деб бутун бошли бригада футболдан четлатилди. Иккита қўпол хато туфайли Баҳодир Баҳромов ўзи билан бош ҳакам ва нариги қанот ҳакамини "тортиб кетди" дейлик, лекин захира ҳакамида нима айб? Бу ерда тўртинчи ҳакам қандай қўпол хатога йўл қўйган бўлиши мумкин? Ахир у 90 дақиқа давомида майдон ташқарисида турган-ку. 


Баҳодир Баҳромов иккита голни ҳисобламади

Масаланинг шу жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда нима сабабдан иккита жиддий хатога йўл қўйган қанот ҳаками эмас, балки бутун бошли бригада четлатиляпти? Ўйлаймизки, бу саволга ҳам тез орада жавоб оламиз. 

Бугун Баҳромовдан ташқари қолган уч нафар ҳакамнинг фикрларини эшитишга муваффақ бўлдик. Қуйида уларнинг қисқача фикрини келтириб ўтамиз. Шу ўринда айтишимиз керак, бизнинг қарор чиқаришга ҳаққимиз йўқ, биз фақат муаммо ва баҳсли вазиятларни очиб беришга ҳаракат қиляпмиз. 

Вадим Агишев (бош ҳакам): - Ишда ҳамма хато қилади, хато қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ. Ҳакамликда ҳам шундай. Камдан кам ҳакамларгина ўйинни бехато бошқаришлари мумкин. Мен ўзимни ўша ўйинда қўпол хатоларга йўл қўйдим деб ҳисобламайман. Майдонда нимани кўрган бўлсам, шунга қараб қарор чиқардим. Мен учун олий лиганинг ҳар бир ўйини финалдек гап. Ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўраман. Тан олиш керак, бу учрашувда қанот ҳаками қўпол хатоларга йўл қўйди. Унинг ўйинга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Ҳаммамиз инсонмиз, толиқиш ҳаммада бўлиши мумкин, аммо ўзимни ўша ўйинни қўпол хатоларга йўл қўйган ҳолда бошқардим деб ўйламайман". 

Наби Рўзимов (қанот ҳаками): - Ўйин тугаганидан сўнг назоратчи олдимизга келиб хатоларни тушунтирди ва бизга баҳо қўйгач, ҳаммамиз тарқалдик. Мен Сергеевнинг ҳисобга олинмаган голини кейинчалик такрорий вазиятда кўрдим ва ўйиндан ташқари ҳолат борлигига яна бир карра амин бўлдим. Лекин майдоннинг нариги томонидаги шеригим ишига баҳо бера олмайман. Мен фақат майдоннинг бу қисми учун жавобгарман. Тўғриси, ҳакамлар бригадасини мавсум охиригача четлатиш мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Бу ҳақда танишларимдан эшитдим. Улар интернетдан ўқиб кейин менга телефон қилишди. Бу йил ҳакамлик фаолиятимни тугатаман, аммо уни чиройли якунлаб қўйишни истагандим". 

Аскер Нажафалиев (захира ҳаками): - Ҳозир ўқишдаман, шу боис бу ҳақда бир нарса дейишим қийин. Мен учрашувда захира ҳаками вазифасини бажариб, ўйинга аралашмаган бўлсам, нимага мениям четлатишди ҳайронман. Лекин бизни ҳали федерацияга чақириб изоҳ сўрашгани йўқ. Чақиришса борамиз". 

Яна озгина ЎФФ ва ПФЛ сайтидаги хабарга қайтамиз, хабарда ёзилишича, "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви ҳакамлар бригадаси ўйинни сифатсиз бошқаргани учун четлатилди деб ёзилган. Энди савол туғилади: мана шу 24-турда еттита ўйин бўлиб ўтган бўлса, ўйинни сифатсиз бошқариш фақат "Пахтакор" - "Қўқон-1912" баҳсида кузатилдими ё бошқа жойлардаги ўйинларда ҳам шундай бўлганмикан? 

Ким билсин, балки вилоятларда ҳам ҳакамлар яхши бошқармаган ҳолатлар кузатилган бўлиши мумкин, лекин бу ўйинларни кимдир ўрганиб чиқадими? Умуман олганда, турнинг барча учрашувларини синчиклаб ўрганиб чиқишнинг имкони борми ё бўлмаса вилоятдаги ўйинларда қачон ҳакамларга паст баҳо қўйилишини ёки қайсидир клуб расман эътироз билдиришини кутиб ўтириш керакми? 

Х.Холиқов. 


Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика