UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  0 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  1 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  1 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112

Баҳром Норсафаров: «Энг катта муаммо бизда танлов имконияти кам» Янгиликлар

Баҳром Норсафаров: «Энг катта муаммо бизда танлов имконияти кам»

Келаси йили Хитойда 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қувонарлиси, қитъа чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги қизларимиз душанба куни якунига етган саралаш босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказишди. Биз мусобақа якунлари ва янги режалар юзасидан терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаровдан интервью олдик.

- Баҳром ака, аввало, қитъа чемпионатининг финал босқичи йўлланмаси қўлга киритилгани билан табриклаймиз. Таассуротлар аъло эканлиги аниқ. Келинг, суҳбатимиз бошида саралаш турнири тафсилотлари билан ўртоқлашсангиз.

- Агар дастлабки икки тур натижаларига эътибор қаратсак, сўнгги учинчи ўйин финал мақомида бўлгани ойдинлашади. Хитой Тайпейи терма жамоасини фақат мағлубиятга учратишимиз шарт эди. Ғалаба қозониш учун эса гол уриш талаб этилади. Шуни инбатга олган ҳолда майдонга аниқ гол ура оладиган ҳужумчини асосий таркибда туширдик. Бу борада Мафтуна Панжиева ва Шаҳноза Қурбоновага ишонч билдирдик. Улар зиммаларига юклатилган вазифани шараф билан уддалашди. Рақиб дарвозасини ишғол қилганимиздан сўнг ҳимояни мустаҳкамлашга эътибор қаратдик. Бу вазифани ҳам ҳимоячиларимиз тўлиқ бажаришди.  Шу ўринда бир нарсани айтишим керак, Хитой Тайпейи терма жамоаси ўз таркибини Хитойдан таклиф этилган янги футболчилар эвазига анча кучайтириб олибди. Қолаверса, мураббий ҳам янги экан.

- Саралаш мусобақаси олдидан Хитой Тайпейи терма жамоасига асосий рақиб сифатида қаралаётганмиди ёки Гонконггами?


- Бундан уч йил аввал биз 16 ёшгача бўлган Хитой Тайпейи терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эдик. Гонконг билан эса Рио Олимпиадаси саралаш турнирида тўқнаш келиб, кичик (1:0) ҳисобда устун келган эдик. Ўшанда жуда ҳам оғир ўйин ўтказгандик. Лекин ўтган вақт мобайнида терма жамоаларда сезиларли даражада ўзгаришлар рўй бергани кўзга ташланиб қолди.

- Рақиб жамоалар, хусусан, Хитой Тайпейи сиз кутган ўйинни намойиш этдими?


- Ҳа. Айниқса, Хитой Тайпейи терма жамоаси мен кутганимдан ҳам кучли ўйин намойиш этди.

- Футболчиларимиз ўз имкониятлари даражасида тўп суришдими ёки бундан ҳам яхши ўйнашлари мумкинмиди?


- Мумкин эди. Ишончим комил, ҳали футболчиларимиз ўз ўйинларини кучайтира оладилар.

- Дарвозамиз дахлсизлиги сақлаб қолинди. Бу ҳимоя чизиғи ва дарвозабоннинг маҳорати туфайлими?


- Шундай деса ҳам бўлади. Учта ўйинда 7та тўп киритдик. Бунинг баробарида ўз дарвозамиз дахлсизлигини ҳам сақлай олдик. Тошкентда ўтган Марказий Осиё кубогида ҳам ҳимоячиларимиз ва дарвозабон ишончли тарзда ўйнашган эди.

- Бу ёшларимиз орасида миллий терма жамоада бемалол ўйнай оладиган футболчилар борми?

- Албатта, бор. Мафтуна Шоимова, Умида Зоирова, Нозима Камолтоева, Малика Бурхонова, дарвозабонимиз Мафтуна Жонимқулова бемалол миллий жамоамизга ёрдам бера оладилар.

- Саралаш баҳслари ташкилотчилиги сизга маъқул келдими?


- Айрим майда камчиликларни инобатга олмаса яхши ўтди. Бошида юзага келган баъзи хатоларни кейин тузатишди.

- Эндиги режалар қандай? Жамоа қачон йиғилади?


- ЎФФ Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов билан учрашишим керак. Шундан сўнг терма жамоанинг режаларини тузиб чиқамиз. Биз ўз таклифларимизни тақдим этамиз. Осиё чемпионатининг финал босқичи келаси йил август ойида бўлиб ўтади. Унгача ҳар ойда камида битта йиғин ва унинг доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керак.

- Бу таркибни янада такомиллаштириб борасизми? Номзод футболчилар борми?


- Кўз остимга олиб қўйган футболчилар бор. Уларнинг ўйинларини кузатиб бораман. Саралаш баҳсларида тўп сурганларнинг финал босқичига боришларига кафолат йўқ. Ўз устида тинмай ишлайдиган футболчиларгагина ишонч билдираман. Бўлди, Осиё чемпионатига чиқиб олдик, энди мусобақани кутиш қолди, дейдиганлар қаттиқ янглишишади. Ўша пайтда ким энг кучли тайёргарликка эга бўлса, ўша ўйинчиларни Осиё чемпионатига олиб кетамиз.

- Терма жамоамизнинг савияси Япония, Жанубий Корея, КХДРга тенглашиб боряптими?


- Ҳали Японияга етиб олишимизга вақт бор. Лекин таққослаганда терма жамоамизда, умуман, аёллар футболида сезиларли ўсишга эришяпмиз.

- Таққослаб кўрганда, бу жамоаларга қайси жиҳатлар бўйича ютқазяпмиз? Фақат тезликдами?


- Энг катта муаммо - бизда танлов имконияти жуда кам. Яъни, чегараланган. Аёллар футболида шуғулланаётган қизларимиз нисбатан олганда оз. Айниқса, ёшларда. Сиз санаб ўтган давлатларда ҳар бир ёш терма жамоаси тоифасида ўзининг чемпионатлари бор. Мактабда аёллар бўйича футбол дарслари киритилган. Бизда ҳам йилдан-йилга ўсиш кузатиляпти.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика