UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   1 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  1 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  10 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  11 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Андижон ФА" - "Қўқон-1912" (0:7) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жамоамиз вакиллари ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз ёш футболчилардан иборат бўлишига қарамасдан биринчи бўлимда жуда фаоллик билан ҳаракат қилишди. Келажаги порлоқ йигитлар эканликлари кўриниб турибди. Танаффусдан сўнг бизнинг жамоа вакиллари ўйинни кучайтиришди ва тажриба ўз сўзини айтди.

- Биринчи бўлимда 0:0, иккинчи бўлимда 7 та гол урилиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Буни кутганмидингиз?

- Бунақа йирик ҳисоб бўлмаса ҳам бугун ғалаба қозонишимизга ишонган эдим. Кўп гол уришимизни кутгандим. Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. 

Учрашувнинг биринчи бўлимда майдонга ўйин амалиёти кам футболчиларни туширгандик. Иккинчи бўлимда ҳозирги кундаги асосий таркибимиз вакилларини ўйинга ташладик.

- Йирик ҳисобда қозонилган ғалаба Суперлига ўйинлари олдидан жамоага қандай иштиёқ беради?

- Бунинг устида ишлаймиз. Боиси, вазият ижобий томонга ҳам, салбий тарафга ҳам кетиб қолиши мумкин. Асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Навбатда "Хоразм" билан ўйин ҳам осон бўлмайди.

- Легионер футболчи Амед Кобена билан шартнома бекор қилинишига муносабатингиз?

- Биз ушбу футболчи билан бир ой муддатлик синов шартномаси имзолагандик. Бу вақтда ўзини кўрсата олмади. Аввалдан жароҳати бор экан, бу машғулотлар жараёнида ҳам панд берди. Шу боис Кобена билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика