UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  23 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34

Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилади" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилади"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сурхон" (0:1) учрашувидан сўнг термизликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрларни билдириб ўтди.

"Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Бизга ишонч билдириб келаётган мухлисларга, клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйинни ҳамма кўрди, тенгкурашлар остида кечди. Бундай ўйинларда ким гол урса ўша жамоа ютиб кетарди. Битта гол кўп нарсани ҳал қилиши мумкин эди. Иккинчи бўлимдаги қизил карточка режаларимизни бузиб қўйди. Лекин бу ҳам яхшиликка экан. Қарши ҳужумда имкониятларимизни кутдик. Қайсидир маънода дурангни ушлаб қолиш учун ҳам ҳаракат қилдик. Ортга йўл йўқ эди. Олдинга ўтишимиз натижасида пенальти ишладик. Жамоада футболчилар орасида рақобатни юзага келтиришга қийналаётган эдик. Бугунги баҳсда янги футболчилар ўйнаши натижасида рақобат кучайди. Бу нарса дарҳол кўзга ташланди. Биринчи даврада футболчиларнинг камлиги, тажрибасизлиги панд бериб қўйганди",- дейди Баҳром Ҳайдаров.

- Бугун ўйинни асосий таркибда бошлаган Жавоҳир Соҳибов, Никита Павленко каби футболчиларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Жавоҳир Соҳибовни илк дақиқалардан майдонга тушириш ёки туширмасликни ўйлаб тургандик. Боиси яхши спорт формасида эмасди. Бироқ охирида барибир асосий таркибга қўйишга қарор қилдик. Бу болага қойил қолганим максимал спорт формасида бўлмасада охиригача чидаб берди. Никита Павленко кўп жароҳат олгани сабаб биринчи даврада кам ўйнаганди. Биз билан бир ойдан ошиқ вақт давомида машғулотлар ўтказди. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришига ишонаман. 

- Қизил карточкага эътирозингиз йўқми?

- Ўша вазиятда фол бўлди. Шундай экан эътироз қилишга ҳожат йўқ. 

- Жамоада бош мураббий масаласига аниқлик киритилдими?

- Биринчи давра тугашини кутаётган эдик. Мана кеча расман бош мураббийликни менга ишониб топширишди. Ҳар бир ўйин биз учун финал. Олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этамиз. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, дейилгани бежиз эмас. Ўз уйимизда ўйнашни истардик. Ҳаракатлар кетяпти. "Андижон" билан ўйиндан сўнг буни ҳал қилишса яхши бўларди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика