UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  4 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1

Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида АГМК қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилди. Дарвозабонимизнинг ишончли ўйинлари сабаб кўплаб вазиятлар голга айланмади. Тайм ўрталарида эса йигитлар ўзларига келиб олишди ва майдонда эркин ҳаракат қила бошлашди. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Афсуски, ҳимоядаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўтказиб юборилган голдан сўнг йигитларимизда бир қатор имкониятлар юзага келди, лекин зарбаларимизга аниқлик етишмади. Ортга йўл йўқ. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг. Буни ҳаммамиз яхши ҳис қилиб турибмиз. Эртадан "Навбаҳор" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", – дейди Баҳром Хайдаров.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика