UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  0 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  32 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Баҳром Ҳакимов: "Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан"

Coca-Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Металлург" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Учрашув жанговар руҳда ўтишини билардик. Мухлисларбоп ўйин бўлди. 

Вазиятларимиз кўп бўлди, фойдалана олмадик. Мезбонлар биргина имкониятдан гол уриб кетишди. Бу охирги ўйин эди, ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. 

Йигитлардан ранжиганим йўқ, улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Ютқазишимиз керак эмасди. Иккинчи бўлимда имкониятларимиз кўп бўлди. Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан.

- Жамоага гол уриш учун нима етишмади?

- Омад етишмади деб ўйлайман. Бир ойдан кўпроқ ишлаётган бўлсам, машғулотларни кўпроқ дарвоза ёнидаги вазиятларга урғу беряпмиз. Таҳлил қилиб кўрдик, мендан олдин ҳам жамоа кам гол ураётганди. Шу сабаб машғулотларни асосан, дарвоза ёнидаги вазиятларга қаратдик. Ҳеч ким гол урмайман, деб чиқмайди, омад етишмади.

- Фирдавс Чакалов ўйин қайдномасида ҳам кўринмади. Сабаби нима?

- Унда жароҳат бор эди. Чакалов иккинчи даврада умуман майдонга тушмади. Фикримча, хато трансфер бўлган. 

- Жамоадаги кейинги тақдирингиз қандай бўлади?

- Бу жамоани ўзим кўтарганман. Клуб раҳбарияти билан муносабатимиз яхши. Ҳозирда бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Келганимда, Суперлигада олиб қолишга ваъда қилганим йўқ, лекин ҳаракат қилдик. Менинг қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади.

Суперлигада 16 та жамоа иштирок этишини ижобий баҳолайман. Нега деганда бундан фақат мухлислар ютади. Ўйинлар сони кўпайса, футбол кўпаяди. Футбол мухлислар учун. Масалан, Яйпанда футболни жуда яхши кўришади. Узоқ ёки совуқ демасдан, бугун Бекободга келиб, ўйинни стадиондан кузатишди. Жамоа ютса ҳам, ютқазса ҳам бир хил мухлислик қилишади.

Суперлига иштирокчилари сони ортса, ўйинлар кўпайишини айтиб ўтдим. Айрим футболчилар катта маош эвазига чемпионатимизга келишади, лекин кам ўйин ўтказишмоқда. Жамоалар сони кўпайса, терма жамоага номзод футболчилар сони янада ортади. Бу гапларни Про-лигага тушиб кетаётганимиз учун айтаётганим йўқ. Кубок ўйинлари бўйича ҳам тавсиям бор: уй-сафар тизимини жорий қилиш керак. Ўйинлар сони кўпаяди. Терма жамоа бош мураббийи ҳам бу борада айтиб ўтибди, миллий чемпионатдаги ўйинлар сонини кўпайтириш керак. Европада 18-20 талик иштирокчиларга асосланиб, чемпионат ташкил қилинади. Эшитдим, кўп мураббийлар Суперлига иштирокчилари сонини ошириш бўйича ҳаракат қилишаётган экан. Эҳтимол, Про-лига ва Биринчи лигани бирлаштириш керакдир. Бир вақтлар "Машъал" 7-ўринни олганида, тушириб юборилган. Бундан кимдир ўсиб қолгани йўқ. Келаси йилга "Насаф" каби жамоа тузиш борасида ишлаймиз. Юқори ўриндаги жамоалар Яйпанга хавотир билан келадиган, курашувчан жамоа тузамиз. 

Ҳозир 12 та футболчимиз билан шартномамиз бор. Бир йилда Про-лигадан чиқиб, Суперлигада натижа кўрсатиш осон эмас.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика