UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ. Ярим финал учрашуви учун таркиблар аниқ!  4 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 22:25Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  19 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  15 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  8 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  18 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  2 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  1

Баҳор-2018. Қосимов – пешқадам, Арвеладзе – энг омадсиз мураббий Янгиликлар

Баҳор-2018. Қосимов – пешқадам, Арвеладзе – энг омадсиз мураббий

Анчагина қизиқарли тарзда ўтаётган Суперлигада баҳор мавсуми якунига етди.

Ортда қолган 3 ой сарҳисоб қилинганида, ойнинг энг яхши мураббийлари ичида “Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов бошқалардан илгарилаб кетганига гувоҳ бўламиз. Тажрибали мутахассис 3 ойда 2 марта ой лауреати бўлишга эришди. Қосимов март ва май ойларида тенгсиз деб эътироф этилди. Натижада унинг ҳисобида айни пайтга келиб, жами 6 очко мавжуд бўлиб турибди.

Ундан кейинги ўринни эса ҳали бирор марта ҳам ғолибликни қўлга киритмаган “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе эгаллаб турибди. Арвеладзе ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун ҳар ой даъвогарлик қилмоқда. Бироқ якуний овоз бериш натижаларига кўра мукофот бошқа мутахассисларга йўл олмоқда. Шундай бўлса-да, ҳозирча ҳар ой номзодлар қаторидан ўрин эгаллаётган ягона мураббий ҳисобида 4 очко бор. Дастлаб мартда Арвеладзе хатто кучли учликка ҳам кира олмаган бўлса, апрель ва май ойларида “шерлар” устози якунда иккинчи ўринни банд этди.

Шунингдек, “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳамда “Металлург” устози Андрей Шипилов 2 очкодан жамғаришган. Мўминжонов 2 марта учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Шипилов март ойи якунларига кўра иккинчи поғонадан жой олган эди. Қолаверса, апрелда кучли учликдан ўрин олган “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушчан ҳисобида ҳам 1 очко мавжуд.

Олдинда бизни ёзги мавсум кутмоқда. Кўрамиз, энди қайси мураббийлар ўзини кўрсатаркин…


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика