UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  17 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари Янгиликлар

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бугун ОЧЛ гуруҳ босқичида иккинчи ўйинини ўтказади.

Вакилларимизга Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол" рақиблик қилади. Ушбу учрашувдан олдин айни пайтда Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз АГМК жамоаси сардори Санжар Турсуновдан кичик интервью олди. 

- "Истиқлол" билан ўйиндан нималар кутмоқдасиз?

- Қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. Зеро "Истиқлол" ҳам осонликча мағлуб бўладиган жамоа эмас. Ўтган турда бунга ҳамма гувоҳ бўлди. Гуруҳдаги қийин учрашувлардан бири, десам муболаға бўлмайди. Улар ҳам биздан очко олишга ҳаракат қилади. Чунки рақиб биз каби илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Мен кутаётган нарса шубҳасиз жамоамнинг ғалабаси.

- Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш қанчалик оғир?

- Ҳар уч кунда учрашув ўтказиш нафақат бизга, балки бошқа жамоаларга ҳам мураккаблик туғдиради. Ички чемпионатимизда ҳар 7 ёки 5 кунда ўйинда қатнашишга ўрганиб қолганмиз. Ҳозирги вақтдаги жамоаларнинг жисмоний ҳолати ва баҳсдан кейин қай даражада тиклана олиши муҳим аҳамият касб этади. Рақибларимиз ҳам биз каби ҳолатда. Шундай экан баҳона топмаймиз. Майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак, холос. 

- Ар Риёддаги ташкилотчилик ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ташкилотчилик кўнгилдагидек. Араб мамлакатларида ўйинга тайёргарлик, ташкилотчилик яхши бўлган. Шундай шароитлар Ўзбекистонда бўлишини ҳам истайман. Боиси бизда бундай ташкилотчилик йўқ десам ҳам бўлади. 

- Ўтган турда "Ал Ҳилол" дарвозасини ишғол қилган 36 ёшлик Зафар Полвоновнинг ҳаракатларига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- Зафар 36 ёшда урган голини 37, 38 ёшда ҳам уришини тилаб қоламан. Унга омад ёр бўлсин. Умид қиламанки, бу унинг охирги голи эмас. Ёш мен учун ҳеч қандай рол ўйнамайди. Майдонга чиққандан сўнг ёшга қаралмайди. Мен ҳеч қачон ёшга эмас ўйинига қарайман. 

АГМК мухлисларидан бизни қўллаб-қувватлаб дуода бўлишларини сўраб қоламан. Барча мураббийлар штаби, футболчилар, клубдаги ходимлар билан биргаликда ишқибозларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Ҳозирда дунёдаги пандемия вазият туфайли Саудияда ўйнашимизга тўғри келмоқда. Фақат яхши кунларда эмас ёмон кунларда ҳам олқишлашларини сўрар эдим. Футболда ҳар ҳил вазият бўлади. Ҳали ҳеч қайси жамоа фақат ғалабага эришавермаган. Орада мағлубиятлар ҳам бўлган. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда биз билан қалбан бўлса ҳам бирга бўлишсин. 

Жаҳонгир Файзуллаев, Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳридан championat.asia учун маҳсус

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика