UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  4 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Баҳодир Пардаев: “Пахтакор” сафида чемпион бўлишни истайман” Янгиликлар

Баҳодир Пардаев: “Пахтакор” сафида чемпион бўлишни истайман”

Бугун “Пахтакор” стадионида клубга янги келиб қўшилган ҳужумчи Баҳодир Пардаевни таништирув маросими бўлиб ўтди.
Ушбу маросимда футболчидан ташқари клуб спорт директори Григорий Цейтлин, Бош директор Рустам Кўпайсинов ҳам иштирок этишди.

Кириш сўзини клуб бош директори Рустам Кўпайсинов бошлаб берди:



“Баҳодирни анчадан бери кузатиб келаётгандик. Мана, ҳозирга келиб уни жамоага таклиф қилиш имконияти пайдо бўлди. Энди у жамоамиз сафида тўп суради”.

Григорий Цейтлин: “Бундай вақтда нафақат “Пахтакор”, балки ҳар бир жамоа ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қилади. Ҳужум чизиғимизда рақобат камлиги сабабли Пардаевни таклиф қилдик. Умид қиламанки, у олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтиради. Унинг ёрдами тегади деб ўйлайман”.

“Махситалиев, Ҳакимов, Фомин ва Юсуповларнинг доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари учун уларни ижарага бердик. Биз уларни янги жамоалари сафида неча дақиқа ҳаракат қилаётганларини ҳам кузатиб турамиз. Уларни тўлиғича қўйиб юборганимиз йўқ”.


Шундан сўнг “Пахтакор”нинг янги футболчиси Баҳодир Пардаев ўз фикрларини билдириб ўтди:
“Авваламбор Ассалому алайкум. Жамоага қўшилишдан мақсадим “Пахтакор” билан чемпион бўлиш, насиб қилса, келаси йили клуб сафида Чемпионлар Лигасида иштирок этиб, ўз голларим билан жамоага фойда келтиришдир.

-“Пахтакор” сафига қай тариқа келиб қўшилдингиз? Одатда, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўртасидаги трансферлар бир томонлама амалга ошириларди...

-   Оддий (кулади)

-   Жамоага эркин агент сифатида ўтдингизми ёки жамоа сиз учун пул тўладими?
-   Бу саволга спорт ишлари директори жавоб бергани маъқул.

Григорий Цейтлин: “Бу клубимизнинг ички сиёсати ҳисобланади. “Бунёдкор” билан келишувга эришдик. Баҳодир тўлиғича жамоамиз аъзоси ҳисобланади. Қолгани эса клубимизнинг сири”.

-   Баҳодир, 8-турдан сўнг ”Бунёдкор” сафида кўринмай қолгандингиз...
-   Майдонга тушмаган бўлсам ҳам жамоа билан бирга эдим. Машғулотларда қатнашиб келдим.

-   Яқинда Осиё ўйинлари бошланади. Жамоадан кўпгина футболчилар терма жамоага жалб қилинади...
Г.Цейтлин: “Биласизми, бу саволни биз 2-3 ойдан бери ўйламоқдамиз. Осиё ўйинлари вақтида биз учта ўйин ўтказишимиз зарур. Улардан бири “Локомотив”га қарши бўлиб ўтади. Ушбу ўйиннинг аҳамиятини биласиз. Шу сабабли, биз ПФЛ билан бу борада келишувга эришмоқчимиз. Ёки қўл остимиздаги футболчилар билан бир амаллаймиз.
 
-   Куни кеча “Локомотив” ўз сафига бир қанча таниқли футболчиларни қўшиб олганини маълум қилди. Жамоангизнинг иккинчи даврада “Локомотив” билан рақобатлаша олишиги кўзингиз етадими?
-   Ҳа, бундан хабарим бор. Лекин футболда номлар кўп нарсани ҳал қилмайди. Барчаси майдонда ҳал бўлади.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика