UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  0 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  10 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0

Баҳодир Мирзаев: "Маркетингга катта урғу берсак, стадионларимиз "Ал Иттиҳод" билан ўйинда бўлганидек тўла бошлайди" Янгиликлар

Баҳодир Мирзаев: "Маркетингга катта урғу берсак, стадионларимиз "Ал Иттиҳод" билан ўйинда бўлганидек тўла бошлайди"

7-11 декабрь кунлари Суперлига ва Пролига клублари вакиллари Истанбулда бўлиб, ЎзПФЛ ва Туркия Клублар бирилиги ҳамкорликда ташкил қилган ўқув-семинарида иштирок этишди.

Семинар доирасида ўзбек мутахассислари Туркиянинг гранд клубларига ташриф буюриб, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой”нинг иш услуби билан тўлиқ танишиш имкониятига эга бўлишди. Ҳар икки клубнинг спорт директорлари, тижорий директор ва бош скаутлари клубларимиз вакиллари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди.

Мазкур семинарда иштирок этган ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев семинар доирасида янги билимлар олгани ҳақидаги фикрларини билдирди:



- Семинар чиндан ҳар томонлама фойдали бўлди. Туркия футбол федерацияси, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой”га ташрифлар, ушбу клубларнинг иш-фаолияти ва тузилмаси билан яқиндан танишиш, қолаверса, “Галатасарой” – “Адана Демирспор” ва “Бешиктош” – “Фенербаҳче” учрашувларини бевосита кузатиш, учрашувга жамоаларнинг қандай ҳозирлик кўриши билан танишиш барчамизда катта таассурот қолдирди.

Менга энг маъқул келган жиҳат – ушбу турк грандларида фаолият юритаётган етакчи мутахассислар бизга ўз клубининг йиллар давомида қандай қилиб ушбу муваффақиятларга эришгани ва 10 йиллар давомида босиб ўтилган йўлда учраган айрим камчиликларни биз ҳам қайтармаслигимиз бўйича ўз тавсия ҳамда маслаҳатларини улашишгани бўлди.

Мисол учун, турк грандлари тижорий йўналишда қандай иш олиб бориши, клубнинг ўйинга тайёргарлик доирасида мухлислар учун яратадиган шарт-шароит ва қулайликлари, клуб расмий дўконларининг кенг тармоғи мавжудлиги, ўйин куни стадионнинг бир нечта нуқтасида клуб аттрибутикалари савдоси олиб борилишини ўрганиш анча фойдали бўлди. Мухлислар севимли жамоаси ўйинига оиласи ва фарзандлари билан 3-4 соат аввалдан келиб, клуб музейини томоша қилиши, стадионда бемалол овқатланиш имконияти ҳам мавжудлиги ва оила аъзолари билан мириқиб ҳордиқ чиқариш имкони яратилгани тақсинга сазовор.

Турк клубларида маркетинг ва футбол узвий ҳамоҳангликда фаолият юритаётганига гувоҳ бўлдик. Шу каби жиҳатларни ўрганиб, ўзимизда ҳам тўлиқ татбиқ этиш вақти келди.
Биз ҳам маркетингга ҳозирданоқ катта урғу берсак, секин-аста бизда ҳам стадионлар худди “Ал Иттиҳод” билан ўйинда бўлганидек тўла бошлайди. ОКМК футбол клуби ортда қолган мавсумда клуб дўкони шахобчасини ишга туширди. Янги мавсумда биз ҳам савдо шахобчаларимиз сонини оширамиз ва мухлисларимиз учун янада кўпроқ ва сифатли маҳсулотлар тақдим эта бошлаймиз. Мухлислар оилалари билан стадионга кела олиши учун шароитларни, кўнгилочар дастурларни тайёрлаймиз. Насиб этса, бизда ҳам яқин йилларда бутун стадион худди турк грандлари каби ўз севимли жамоамиз мадҳияларини жўр бўлиб куйлай бошлайди, - деди Баҳодир Мирзаев.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика