UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  12

Баҳодир Аннаматов: “Ғалаба барчамизники” Янгиликлар

Баҳодир Аннаматов: “Ғалаба барчамизники”

Кеча “Насаф” ўринбосарлари ўз майдонларида “Пахтакор” жамоаси устидан (3:1) иродали ғалабага эришишди.
Жамоа мураббийи Баҳодир АННАМАТОВ бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирди: "Кеча биз анча жиддий рақиб билан куч синашдик. “Пахтакор” таркибидага кўплаб ёшлар ўз тоифаларида мамлакат терма жамоаси аъзолари саналишади. Шунга қарамай шогирдларим майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишди".

-Жамоангиз Қаршида ўтаётган беллашувда одатда биринчи бўлим ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборсада, кейинчалик иродали ғалабага эришаяпти. Бу ҳолат “Сўғдиёна” ва “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам кузатилди...
-Ғалабага бўлган ишонч, интилиш кучли. Айниқса, захирадан тушган футболчилари ўзларини кўрсата олишди. Донир Нарзуллаев иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, иккита гол уришшга эришди. Ғалаба ҳаммамизники, бундан барча хурсанд бўлди. Умид қиламизки, вақти келиб бу ёшлар жамоа асосий таркибига ҳам ёрдами тегади.

-Жамоангизнинг иқтидорли футболчиси, “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Азизбек Маликов икки ўйиндан бери майдонга тушмаяпти?
-Ўтган турда “Локомотив”га қарши ўйинда унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис ёрдам бера олмаганди. “Пахтакор”га қарши ўйиндан олдин эса у бироз шамоллаб қолганди. Шу боис уни майдонга туширмасликка қарор қилдик. Кейинги учрашувдан у бизга ёрдам беради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика