UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  0 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  47 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  9 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Баҳодир Аҳмедов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Осиё Rубоги 1-тур баҳслари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳаммага салом. Худо хоҳласа, Кувайтдаги мусобақа жуда яхши ўтади. Пандемия туфайли бир турнир қолдирилганди. Ўйлайманки, Кувайт мезбонлигидаги Осиё Кубоги ижобий ўтади. 

16 та энг кучли жамоа йиғилган. Ҳар бир терма жамоа энг чиройли ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Жумладан, Ўзбекистон ҳам энг зўр ўйинини намойиш қилишни ният қилган. 

Ўзбекистоннинг кучли тўртликка кириши мотивация бермайди, чунки бу Осиё Кубогида энг яхши 16 жамоа тўпланган. Ҳар бир ўйинда қийин бўлади. Лекин шунга қарамасдан, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ҳар бир жамоа энг юқори ўринни эгаллашни хоҳлайди. Биз ҳам энг яхши натижаларга эришишга интиламиз", – деди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг илк турдаги рақиби Туркманистон бўлади. Ушбу баҳс эртага 13:00 да старт олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика