Бадал пули 120 млн. евро бўлган Энцо "Бенфика"ни қишда тарк этмоқчи эмас
28 дек 2022 23:20
Янгиликлар
Бадал пули 120 млн. евро бўлган Энцо "Бенфика"ни қишда тарк этмоқчи эмас
"Бенфика" раҳбарияти ва мураббийлар штаби Энцо Фернандес билан қишда хайрлашишни хоҳламаяпти.
Маълумотларга кўра, Португалия клуби Энцони мавсум ўртасида сотиш ниятида эмас. 21 ёшли ярим ҳимоячи ҳам клубнинг қарорига қўшилади. Бироқ унга "Челси" жиддий қизиқиш билдирмоқда ва улар Энцони ҳозироқ харид қилишни исташса шартномада белгиланган 120 млн. еврони тўлашлари керак.
Фернандесга "Ливерпуль" ва "Реал" ҳам қизиқиб қолган, аммо клублар фақат ёздагина харидни амалга оширишлари мумкин. "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" ҳам аргентиналик атрофидаги воқеаларни кузатмоқда.
Фернандес жорий мавсум Португалия чемпионатида 13та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар