

Аввалроқ, мадридликлар яқинлашиб келаётган якшанба ёки душанба куни португалиялик мутахассиснинг бош мураббий лавозимига қайтганини расман эълон қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, Испания гранди 18 май куни лиссабонликлар ҳисобига 63 ёшли мутахассиснинг шартномасида кўрсатилган 3 миллион евро миқдоридаги товон пулини ўтказиб берган. Эндиликда "Реал" Моуринью билан расмий шартнома имзолаши учун ҳеч қандай тўсиқ қолмади.



