UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  1 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  10 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  2 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  4

Бабаян ва Искандеров – октябрь ойи лауреатлари! Янгиликлар

Бабаян ва Искандеров – октябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» вакиллари тенгсиз деб топилди.
Хусусан, «Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян 2014 йилги мавсум ҳисобидан тўртинчи марта ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бунгача март ва май ойларида ҳам энг яхши ўйинчи деб топилганди.

Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 4-7 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 12 нафар мураббий ва 22 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 60 очко тўплади ва 2-ўринни эгаллаган «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушанни 16 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, октябрь ойи сўровномасида Бабаянга овоз берган журналистларнинг барчаси уни фақат биринчи ўринга лойиқ деб топишди.

Футболчилар орасида эса октябрь ойи якунларига кўра «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга тенг келадиган футболчи топилмади. Ярим ҳимоячи октябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ярим ҳимоячиси Олег Зотеевни 32 баллга ортда қолдирди ва 64 балл билан 2014 йил ҳисобидан учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:

1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 64 балл.
2. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 32 балл.
3. Мансур Саидов («Навбаҳор») – 28 балл.
4. Баҳодир Пардаев («Пахтакор») – 19 балл.
5. Артур Геворкян («Насаф») – 17 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:

1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 60 балл.
2. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 44 балл.
3. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 35 балл.
4. Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 28 балл.
5. Александр Хомяков («Машъал») – 18 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика