UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00CAFA Nations Cup. Ўмон – Қирғизистон. Таркиблар маълум  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  1 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  2 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  3 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  9

Бабаян ва Искандеров – март ойи лауреатлари! Янгиликлар

Бабаян ва Искандеров – март ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» вакиллари – жамоа бош менежери Самвел Бабаян ва иқтидорли ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ғолиб чиқди.
Ўзбекистон чемпионатининг март ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 7-10 апрель кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига клубларида фаолият олиб бораётган 10 нафар мураббий ва 24 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян, «Олмалиқ» устози Игорь Шквиринни 19 баллга ортда қолдириб, март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ушбу мутахассис қўл остида «Пахтакор» март ойида Олий Лига-2014 доирасида учта ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Жумладан, жамоа ўз майдонида «Қизилқум»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда «Андижон» ва «Нефтчи» жамоалари устидан мос равишда 1:0 ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Футболчилар орасида эса март ойи якунларига кўра «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга тенг келадиган футболчи топилмади. «Пахтакор»нинг март ойидаги ўйинларида Искандеров гол урмаган бўлса-да, жамоасининг кетма-кет ғалабаларида ва охир-оқибат Олий Лига-2014 жадвалида якка пешқадам бўлиб олишида муҳим роль ўйнади, ўзининг чиройли ва аниқ тўп узатишлари билан нафақат мухлис ва мутахассислар олқишига сазовор бўлди, балки жамоадошларининг муҳим голларига-да ҳаммуаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси март ойи кучли бешлиги:
1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 82 балл.
2. Шерзод Ҳакимов («Олмалиқ») – 47 балл.
3. Иван Нагаев («Локомотив») – 42 балл.
4. Воҳид Шодиев («Бунёдкор») – 27 балл.
5. Андрей Мелничук («Динамо») – 16 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси март ойи кучли бешлиги:
1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 95 балл.
2. Игор Шквирин («Олмалиқ») – 76 балл.
3. Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 65 балл.
4. Вадим Абрамов («Локомотив») – 33 балл.
5. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 26 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика