UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:45"Астон Вилла" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  1 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  8 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  11 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  7 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  26 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1

БАА U-17 мураббийи: “Қизил карточка ноҳақ кўрсатилди” Янгиликлар

БАА U-17 мураббийи: “Қизил карточка ноҳақ кўрсатилди”

Кеча ўсмирлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олди.
Мусобақа мезбонлари дастлабки турни Гондурасга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учрашувнинг 26-дақиқасида БАА бир киши кам бўлиб қолди, негаки ярим ҳимоячи Султон Ал Шамси рақиб футболчисининг оёғига ташлангани учун ўша заҳоти майдондан четлатилди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида БАА ўсмирлар термаси бош мураббийи Рашид Амир Ал Бадвави “қизил” берилган вазиятда италиялик ҳакам хатога йўл қўйганини айтиб ўтди:

“Менинг фикримча, ўйинчимиз “қизил”га тортадиган қўполликни амалга оширмади. Тўғри, у тўпни олиб қўйиш мақсадида қўполлик ишлатди, бироқ бу ҳаракат кўп борса “сариқ”қа тортарди. Менимча, бу вазиятда ҳакам хатога йўл қўйди. Умуман олганда, ўйинни ёмон бошламадик. Лекин кутилмаганда футболчимизнинг четлатилиши бир қатор режаларни чиппакка чиқарди. Энди кейинги босқичга чиқиш учун навбатдаги икки беллашувда ғалаба қозонишимиз талаб этилади”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика