UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  5 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  6 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  6 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  8 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1

Азизбек Турғунбоев: "Фаолиятимдаги биринчи ютуқни қўлга киритдим" Янгиликлар

Азизбек Турғунбоев: "Фаолиятимдаги биринчи ютуқни қўлга киритдим"

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев ПФЛ талқинига кўра март ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

"Бугун ажойиб тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бундан жуда хурсандман. Бу фаолиятимдаги биринчи ютуғим. Соврин фақат бир меники эмас, жамоадошларим ёрдамисиз ва қўллаб-қувватлаган мухлисларсиз бунга эриша олмасдим. Кейинчалик яна ўзимни кўрсатишга ва чиройли голлар уришга ҳаракат қиламан.

Бу мавсум кубокда "Андижон"га ютқазиб қўйдик. Бор эътиборимиз чемпионатга қаратилган. Олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз, худо хоҳласа чемпионликка курашадиган жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

Сафардаги мағлубиятлар? Футболда ҳамма нарса бўлади. "Сўғдиёна"дан учралган мағлубиятдан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолди. Шу боис Андижонда ўйинимиз қовушмади.

Мавсумни кучли учталикда якунлашга кучимиз етади.

Юлдузлик касали? Бундай нарсани ўзимга эп билмайман. Футболчи ўзини бироз эркин қўйса синиб қолиши мумкин. Шу боис бу нарсалардан узоқда бўламан.

"Навбаҳор" билан бир йиллик шартномам бор. Агар Суперлиганинг бошқа кучли клублардан таклиф бўлса? Ўйлаб кўраман", - дейди март ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифи Азизбек Турғунбоев championat.asia сайтига.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика