UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15

Азиз Нурий: "Суперлига баҳслари давом эттирилиши керакми? Йўқ!" Янгиликлар

Азиз Нурий: "Суперлига баҳслари давом эттирилиши керакми? Йўқ!"

Айни пайтда юртимизда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кузатилмоқдаки, буни барчамиз кўриб, билиб, эшитиб турибмиз.

Шу боисдан Махсус комиссия қарори билан 1 августга қадар яна автомобиллар ҳаракати чекланиб, касаллик занжирини узиш мақсадида шанба ва якшанба кунлари барча уйда қолиши кераклиги айтилаяпти.

Албатта бу жараённинг қанча вақт давом этиши (касалликнинг буткул йўқ бўлиб кетиши) ёлғиз Яратганга аён. Эътибор берган бўлсангиз, охирги 9-тур олдидан “Бунёдкор” футболчиларидан бири COVID-19 билан касалланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди ва бу тез орада расман ўз тасдиғини топди. Кейинчалик “Сурхон”, “Пахтакор” жамоаси вакилларида ҳам ушбу тест “ижобий” натижа бергач, айнан ушбу жамоалар билан тур доирасида ҳаракатланган рақиб жамоа вакилларига ҳам ғулғула тушди. “Пахтакор” билан 9-турда куч синашган АГМК футболчилари эртага COVID учун тест топширишса, “Сурхон”ни қабул қилиб мағлуб бўлган “Андижон” ҳам воҳа жамоаси вакилидан касаллик чиққани боис куни кеча касалликка чалинмаганликларини билиш учун вилоят СЭСида тест синовии топширишга мажбур бўлишди. Тақвим бўйича АГМК навбатдаги тур учрашувини 22 июль куни “Локомотив”га қарши ўтказади. Жамоа аъзолари эртага тест топширишса, унинг жавобини “Локо” билан ўйиндан кейин олишлари аниқ. Худо кўрсатмасину, тест олмалиқлик футболчиларнинг айримларида ижобий натижа берса, уёғи нима бўлади???

Тўғри, ПФЛ томонидан барча учрашувлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилиши таъминланмоқда. Аммо футболчиларнинг ўйин ва ўйингача бўлган кунларда қаерда ким билан кўришганини, кўришган одами касалликка чалинган ёки йўқлигини назорат қилиш, очиғини айтиш керак имконсиз ҳолат.

Юқорида номлари зикр этилган жамоа вакиллари айнан ушбу касалликка чалингач, бошқа клуб футболчилари ҳам ваҳимага тушиб қолганлиги бор гап. Бир қатор жамоаларнинг футболчилари кейинги тур ўтказилиш ёки ўтказилмаслиги борасида бир неча бор мурожаат қилишди. Қолаверса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кунлик эълон қилинаётган статистика ҳам икки ой аввалгисига қараганда анча совуқ ва қўрқинчли рақамларни ташкил қилмоқда. Табиийки бундай ҳолатда кўпчилик қатори футболчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳам ваҳимага тушишлари аниқ. Ўғли “Пахтакор”да тўп тепаётган ота-она жамоада беш нафар футболчи коронавирусга чалинганлиги ҳақидаги хабарни ўқигач, қандай аҳволга тушишини кўз олдингизга келтираверинг. Ёки ўтган турда “Сурхон” билан тўп тепган жамоа аъзолари рақиб сафидаги футболчининг шу касаллик билан оғриётганини эшитгач, ичидан қандай шубҳа-гумонлар ўтади деб ўйлайсиз?

Тўғри, куз ойларида юртимизда Осиё чемпионати баҳслари ўтказилиши боис ушбу мусобақа чемпионат баҳсларига ҳалақит қилмаслиги учун ҳозир Суперлигани давом эттириш талаб этилади. Аммо пандемия сабаб дунё миқёсидаги йирик мусобақа – Олимпиада ўйинлари бир йил ортга сурилди. Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари ҳам 2021 йилда ўтказиладиган бўлди. Бундан кўриниб турибдики, касаллик ҳеч ким билан ҳазиллашаётгани йўқ ва соғлик инсон учун ҳар нарсадан афзал бойлик эканлигини сўнгги ойларда барчага исботлаб қўйди.

Шундай экан, пандемия “ҳовуридан тушиб”, касаллик занжирини узиб, эпидемиологик вазият бироз бўлсада, ўз ҳолига тушгунига қадар Суперлига баҳслари тўхтатиб турилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Нима дедингиз?

Азиз НУРИЙ.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика