UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  7 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  92 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  671 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

"Насаф" собиқ матбуот котиби Азиз Нурий хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг иддаоларига жавоб берди Янгиликлар

"Насаф" собиқ матбуот котиби Азиз Нурий хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг иддаоларига жавоб берди

Аввалроқ Жаҳон Отажонов "Насаф" клуб учун қўшиқ буюртма қилиб, у тайёр бўлгач пули берилмаганини таъкидлаганди.

"Ижтимоий тармоқларда хоразмлик хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг "Насаф" жамоаси ҳақида қўшиқ куйлагани ва унга қўшиқ учун клуб томонидан ҳақ тўланмаганлиги ҳақидаги видеога кўзим тушиб қолди.

Очиғини айтиш керакки, Жаҳонгир Отажонов "Насаф" ҳақидаги ўша қўшиқни ҳақиқатан ҳам "ёндирган". Ҳалигача Telegram профилимда ўша қўшиқни сақлаб келаман ва вақти-вақти билан эшитаман. Ижро ҳам, матн ҳам ўзига хос жарангдор чиққан.

Лекин хонанданинг "Насаф" қўшиқни пулини бермаган", деган иддаосига қўшилмайман. Сабаби бу қўшиқ адашмасам, 2009-2010 йилларда яратилган ва доимий тарзда "Насаф" жамоасининг уй стадиони – "Марказий"да ҳар ўйин олдидан мухлислар учун қўйилган. Кейин қўшиқнинг шеъри муаллифи Отажонов айтганидек, Бобур Бобомурод эмас, балки хоразмлик журналист Бобомурод Абдулла ("Хоразм" ФКнинг собиқ матбуот котиби) бўлади. Ўша йиллари хоразмлик бир гуруҳ санъаткорларнинг (Отажоновдан ташқари Муродбек Қиличев ҳам "Насаф" ҳақида қўшиқ куйлаган) айнан "Насаф" жамоаси ҳақида қўшиқ айтишининг сабаби бор. Бу узоқ йиллар Хоразм вилоятида прокурор, кейинчалик Қашқадарё вилояти прокурори вазифасида ишлаган Худойқул ака (Турдибоев) билан боғлиқ. Айнан у инсоннинг саъй-ҳаракатлари билан "Хоразм" футбол клуби ўз вақтида Биринчи лигадан Олий лигага йўлланма олган. Худойқул ака кейинчалик Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинлангач, табиийки вилоятнинг бош жамоаси "Насаф" мухлисига айланганини, жамоанинг ҳар бир ўйинини стадиондан кузатиб, клубдаги вазиятдан шахсан ўзи хабардор бўлиб юрганини қаршилик футбол ишқибозлари, хусусан, айни пайтда "Насаф"ни бошқараётган Рўзиқул Бердиев яхши эсласа керак. Ўша пайтлари Худойқул ака "Насаф" академияси ва жамоа асосий таркиби мураббийлари билан бирга ҳар ҳафта футбол ўйнаши ҳам кўпчиликнинг ёдида қолган.

Хуллас, ўша йиллари Худойқул Тўраевичга миннатдорчилик рамзи сифатида Бобомурод Абдулла шахсан ўзи "Насаф" жамоасига бағишлаб шеър ёзиб, кейинчалик уни хоразмлик санъаткорларга куйлатган. Ҳатто бир гал Бобомурод Абдулла Қаршига "Насаф" ўйини вақтида хоразмлик хонанда Муродбек Қиличевни бошлаб келиб, қаршилик мухлисларга ўзига хос байрам томошасини уюштириб берган. Ўша қўшиқ билан боғлиқ бор гап шу.

P.S. Ҳа, айтганча ўша видеода "Насаф" ҳалиям чемпион бўлмади мана, розимасман", деяётган Жаҳонгир Отажоновга бир гап: агар сизни рози қилиш билан "Насаф" чемпион бўладиган бўлса, жамоа мухлислари сизни аллақачон сиз хоҳлаган нарса билан 100 баробар қилиб рози қилган бўлишарди, менимча. Саломат бўлинглар :)", – деди Азиз Нурий.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика