UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Азиз Ибрагимовнинг олдида Кристиан Вьери ким бўпти? Янгиликлар

Азиз Ибрагимовнинг олдида Кристиан Вьери ким бўпти?

Ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов 13-марта клуб алмаштирди ва 30 ёшли футболчи учун бу кўп дегани. Эндиликда бу футболчи фаолиятини Латвиянинг "Спартак" клубида давом эттиради.

Маълумот учун, Азиз Ибрагимов 1986 йилда туғилган. У ҳам клуб, ҳам терма жамоалар миқёсида яхши ўйин кўрсатган футболчилардан бири ҳисобланади. Лекин унинг тез-тез жамоа алмаштириши нима учундир ўзини оқламаяпти. Натижада охирги йилларда Азиз ҳеч нарсага эриша олмади.

Италияда Кристиан Вьери деган ҳужумчи бўларди. Чап оёқда кучли зарба йўллар, бош билан ўйнашда эса деярли тенги йўқлардан бири эди. Биласизми, мана шу Вьери ҳам фаолияти давомида 13 марта клуб алмаштирган экан. Фаолиятини "Торино"да бошлаган Бобо (Вьерининг лақаби) кейинчалик "Пиза", "Равенна", "Венеция", "Аталанта", "Ювентус", "Атлетико Мадрид", "Лацио", "Интер", "Милан", "Монако", кейин яна "Аталанта", "Фиорентина" каби клубларда ўйнаб, охири яна "Аталанта"да тугатди.



Бизнинг Азиз Ибрагимов ҳам клуб алмаштиришда Вьеридан қолишмаяпти. Тошкентда туғилиб ўсган футболчи дастлаб "Трактор"да тўп тепган. Кейинчалик "Шўртан" ва "Машъал" клубларида ўйнаган тезкор ярим ҳимоячи 2006 йил Словакияга йўл олиб "Слован" билан шартнома тузади. Аммо "Слован" Азизнинг хориждаги биринчи ва охирги клуби бўлмади.

У шунингдек "Богемианс" (Чехия), "Циндао Чжуннэн" (Хитой), "Баник" (Чехия), "Динамо" (Чехия), яна "Богемианс" (Чехия) клубларида, кейин ўзимизга қайтиб аввалига "Андижон", ундан кейин "Динамо" ва "Бухоро" клубларида ҳам ўйнаб чиқди. Йил бошида Эроннинг "Машинасози" жамоасига ўтиб кетган футболчи у ерда ҳам узоқ қолмади ва энди Латвияга йўл олди.


Азиз Ибрагимов ҳурматга лойиқ фтуболчи. У қаерда тўп тепмасин доим сидқидилдан меҳнат қилган. Унинг Осиё Кубоги-2007даги ўйинлари ҳамон ёдимизда: 4-рақамда жуда чиройли ўйин кўрсатганди. Лекин энди 30дан ошадиган футболчининг ҳали у клубдан бунисига кўчиб юриши яхшимикин... Албатта, ҳаммаси футболчининг ўз қарорига боғлиқ ва бу борада биз унинг ишига аралаша олмаймиз.



Лекин бошқа томондан нима учун Азиз бир жамоада муқим қола олмаяпти деган савол туғилади. Ибрагимов ўтган йил "Бухоро"да ёмон ўйнамади. У 10 та гол билан олий лигада жамоаси тўпурари бўлди. Лекин нимадир юз бериб мавсум охирида "Бухоро"ни тарк этди. Эронда ўйнаган жамоаси эса чемпионатда охирги ўринни эгаллаб биринчи лигага тушиб кетди. Шундан сўнг Азиз Европадан клуб ахтаришга мажбур бўлди.

Азиз Ибрагимов жамоа алмаштириш бўйича керак бўлса Вьерини ҳам ортда қолдириб кетади. Лекин совринлар ютиш бўйичачи? Италиялик ҳужумчи кўп марта клуб ўзгартиргани билан доим қандайдир совринларни ютиб юрган. У бекордан бекорга ҳеч қайси клубга бормаган. Футболчининг тез-тез жамоа алмаштиришига бир қатор омиллар сабаб бўлади. Азиз ҳам битта клуб сафида уч-тўрт йил тўп тепишни, совринлар ютишни хоҳласа керак, лекин бу йўлни ўзи танладими фаолиятининг охиригача мана шунақа "тентираб" юришга мажбур.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика