UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  84 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  15 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади

Хабарингиз бор яқиндагина юртимиз ва хорижнинг бир қанча клубларида муваффақиятли фаолият олиб борган тажрибали ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоасида ҳам узоқ йиллар тўп тепган футболчининг кейинги фаолияти ҳам мамлакатимиз бош жамоаси билан бевосита боғлиқ бўлади. Азизбек Ҳайдаров ЎФА терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш каби масъулиятли вазифа топширилди.

Ҳайдаров билан бир даврда терма жамоада тўп тепган ўзбек футболининг яна бир афсонавий вакили, учрашувлар сони ва титуллар бўйича Ўзбекистонда рекордчилардан бири ҳисобланган Тимур Кападзе ҳам ЎФА тизимида иш бошлади. Аввал миллий терма жамоада вақтинчалик мураббий сифатида ишлаб, кейинчалик "Локомотив" клуби ўринбосарлар таркибига мураббийлик қилган Кападзе, тўплаган тажрибасини селекция ишларига йўналтиради. ЎФАнинг селекция ишлари айнан Тимур Кападзе зиммасига юкланади.


Шу кунгача футболчи сифатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ушбу мутахассислар ўз билим ва кўникмаларини ўзбек футболи равнақи йўлида сарфлашга киришмоқдалар.

Ассоциация раҳбарияти уларга юксак ишонч билдиради ва омад тилайди!

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика