UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Де Дзерби "Тоттенхэм"да ишлашга тайёр, агар...  0 08:52Мбаппе: "Реал"нинг ҳар бир ўйинида майдонга тушишни хоҳлайман. ЖЧ-2026 туфайли ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман"  1 08:25Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди  0 07:56"Реал" Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда — Романо  2 07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  4 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  5 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  13 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1

Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади

Хабарингиз бор яқиндагина юртимиз ва хорижнинг бир қанча клубларида муваффақиятли фаолият олиб борган тажрибали ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоасида ҳам узоқ йиллар тўп тепган футболчининг кейинги фаолияти ҳам мамлакатимиз бош жамоаси билан бевосита боғлиқ бўлади. Азизбек Ҳайдаров ЎФА терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш каби масъулиятли вазифа топширилди.

Ҳайдаров билан бир даврда терма жамоада тўп тепган ўзбек футболининг яна бир афсонавий вакили, учрашувлар сони ва титуллар бўйича Ўзбекистонда рекордчилардан бири ҳисобланган Тимур Кападзе ҳам ЎФА тизимида иш бошлади. Аввал миллий терма жамоада вақтинчалик мураббий сифатида ишлаб, кейинчалик "Локомотив" клуби ўринбосарлар таркибига мураббийлик қилган Кападзе, тўплаган тажрибасини селекция ишларига йўналтиради. ЎФАнинг селекция ишлари айнан Тимур Кападзе зиммасига юкланади.


Шу кунгача футболчи сифатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ушбу мутахассислар ўз билим ва кўникмаларини ўзбек футболи равнақи йўлида сарфлашга киришмоқдалар.

Ассоциация раҳбарияти уларга юксак ишонч билдиради ва омад тилайди!

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика