Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"
18 мар 2024 17:59
Янгиликлар
Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"
Терма жамоа аъзолари Тошкентда йиғинга киришишди. Бугунги машғулот аввалида "Хорфаккан" футболчиси Азиз Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Бўлажак ўйинларга тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Барчани Рамазон ойи билан табриклайман. Терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. Ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
- Гонконг Ўзбекистон учун қандай рақиб?
- Ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганиб олган. Агар жиддий тайёргарлик кўрмасангиз, иштиёқ бўлмаса, исталган жамоа сизни ютиб қўйиши мумкин. Шу боис жиддий ҳозирлик олиб борамиз ва бор кучимизни ишга соламиз.

- Осиё Кубоги вақтида сиз ва Бобир Абдихолиқов майдонга туширилмадингиз. Хафа бўлиш ҳолати бўлмадими?
- Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси. Кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Биз профессионалмиз. Қанча имконият берса, фойдаланишга тайёрмиз.
- Ҳозир Рамазон ойида футболчиларга қийин бўлмаяптими?
- Биринчи йил эмас-ку. Ҳаммаси яхши.
- Ўзбекистон Гонконгни қоғозда ютиб бўлган. Таркиб жиҳатдан ҳам улардан устунмиз. Ушбу омил футболчиларга қанчалик таъсир қилади?
- Биз устунмиз, лекин ўйин ҳали бошлангани йўқ. Футболда ўйингача устунлик сизда бўлади. Майдонда барчада имконият тенглашади. Ҳозирги футболда иштиёқ бўлмаса, исталган рақиб бир-бирини мағлуб этишга қодир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар