UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  5 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  3 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди Янгиликлар

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди

"Андижон" бугун қишки йиғин тайёргарлигининг иккинчи босқичини ўтказиш учун Дукент шаҳарчасига етиб келди.

"Эътиборимизни тортган жиҳати шуки, бу ерда жуда чиройли манзара юзага келган. Айниқса, ёғаётган қор туфайли ҳамма жой оқарган ва қорга бурканган стадионда шуғулланишнинг гашти ҳам ўзгача.

Қишки тайёргарликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири айнан қорли об-ҳавода машғулот ўтказишдир. Бу айниқса футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жуда ҳам қулай ва шу билан бирга муҳим саналади. Бундай пайтда мураббийлар учун қўл остидаги ўйинчиларга жисмоний юкламаларни бериш ҳам фойдалидир. Мана шу даврда тўпланган куч мавсум давомида асқатиши ҳам мумкин.



Шу тариқа, Дукентдаги йиғин жуда қувноқ ва кўтаринки кайфиятда бошланди. Футболчилар аввалига қорли майдонда югуришди. Сўнг режага кўра тренажёр залида ҳам шуғулланишди.    

Жамоамиз сафидаги ўзгаришлар мухлисларни ҳам қизиқтираётгани рост. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, таркибга "Металлург"да тўп тепган Фарҳод Бекмуротов ва "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган Сардор Азимов қўшилган. Икки ўйинчи ҳам андижонлик мухлислар учун бегона эмас. Боиси, улар илгари жамоамиз таркибида ҳам тўп тепишган.



Дарвоқе, эртага жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Эшитдик-да! Вагиз Галиулин ва яна икки футболчи "Андижон"да

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика