UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  1 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  4 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор" Янгиликлар

Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"

Хабарингиз бор, 30 ноябрь куни Суперлигада сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтади.

26-турнинг принципиал тўқнашувларидан бири Водий дербиси бўлади. Унда "Навбаҳор" жамоаси "Андижон"ни меҳмон қилади. Мана шу ўйиндан олдин "лочинлар"нинг 32 ёшли сардори Азимжон Аҳмедов клуб матбуот хизматига айрим фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини "Андижон"га қарши ўтказади. Мазкур клублар турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъий назар, "водий дербиси" ўйинлари доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган. Бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. 

Бундан ташқари, жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти сақланиб қолган, шунингдек, бўлажак рақибимиз "Андижон" билан Суперлига ва Ўзбекистон кубоги финалидаги аламли мағлубиятлар учун ўзгача ҳисоб-китобимиз бор.

Шунинг учун бўлажак ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз. Буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва "Навбаҳор" клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман," - деди Азим Аҳмедов.


Эслатиб ўтамиз, сўнгги тур олдидан "Навбаҳор" жамоаси 42 очко билан 4-ўринда бормоқда. "Лочинлар"да ҳали учинчи ва ҳаттоки иккинчи ўринни эгаллаш учун ҳам назарий томонлама имконият сақланиб қолган. "Андижон" эса 29 очко билан жадвалнинг 8-поғонасидан жой олган. "Бургутлар" ғалаба қозонган тақдирда ҳам бу ўриндан юқорига чиқа олишмайди. Аммо, ютқазиб қўйишса бироз пастга тушишлари мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика