UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  2 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  7 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  18 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор" Янгиликлар

Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"

Хабарингиз бор, 30 ноябрь куни Суперлигада сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтади.

26-турнинг принципиал тўқнашувларидан бири Водий дербиси бўлади. Унда "Навбаҳор" жамоаси "Андижон"ни меҳмон қилади. Мана шу ўйиндан олдин "лочинлар"нинг 32 ёшли сардори Азимжон Аҳмедов клуб матбуот хизматига айрим фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини "Андижон"га қарши ўтказади. Мазкур клублар турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъий назар, "водий дербиси" ўйинлари доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган. Бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. 

Бундан ташқари, жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти сақланиб қолган, шунингдек, бўлажак рақибимиз "Андижон" билан Суперлига ва Ўзбекистон кубоги финалидаги аламли мағлубиятлар учун ўзгача ҳисоб-китобимиз бор.

Шунинг учун бўлажак ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз. Буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва "Навбаҳор" клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман," - деди Азим Аҳмедов.


Эслатиб ўтамиз, сўнгги тур олдидан "Навбаҳор" жамоаси 42 очко билан 4-ўринда бормоқда. "Лочинлар"да ҳали учинчи ва ҳаттоки иккинчи ўринни эгаллаш учун ҳам назарий томонлама имконият сақланиб қолган. "Андижон" эса 29 очко билан жадвалнинг 8-поғонасидан жой олган. "Бургутлар" ғалаба қозонган тақдирда ҳам бу ўриндан юқорига чиқа олишмайди. Аммо, ютқазиб қўйишса бироз пастга тушишлари мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика