Азар январда "Реал"ни тарк этиши мумкин

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2022, 16:42
"Реал" вингери Эден Азар қишки трансферлар ойнаси пайтида жамоасини алмаштиришга яқин турибди.

Бельгиялик футболчи Ла Лига клуби билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартномага эга бўлишига қарамай, ушба мавсумда чемпионатнинг атиги битта баҳсида бошланғич таркибда майдонга туширилгани боис Испания пойтахтидаги келажагига шубҳа билан қарамоқда. 

31 ёшли вингер АПЛга қайтиб "Астон Вилла" таркибида ҳаракатланиши мумкин. Бельгия терма жамоаси аъзоси билан "Ювентус" ҳам алоқага чиққани маълум қилинмоқда.

Эден Азар жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 6 та ўйинда майдонда ҳаракатланди ва 2 бор самарадорлик ("1+1") намойиш этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›